Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: «Сити» ажойиб мураббийга эга кучли жамоа»

Юрген Клопп: «Сити» ажойиб мураббийга эга кучли жамоа»

  03.01.2019 17:49
  0
  392
Юрген Клопп: «Сити» ажойиб мураббийга эга кучли жамоа»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп премьер лига 21-тури доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда мураккаб ўйин бўлади. «Манчестер Сити» клуби ҳақиқатдан ҳам ажойиб мураббийга эга жуда кучли жамоа. Ҳар қандай бошқа жамоага қарши учрашувдаги каби ишонч ва ўйинга бўлган иштиёқ билан майдонга тушишимиз лозим. Мен учун «Ман Сити» - дунёдаги энг кучли жамоалардан бири. Бу менинг фикрим.

«Ливерпуль»нинг ўйини ва натижалари ишонч бағишламоқда. Бизнинг футболчиларда савия бор.

Олдимизда жуда ҳам муҳим ўйин бор – ўзига хос 6 очко учун баҳс. Бу рақиб учун 100%лик мотивация ва биз бунга тайёр бўлишимиз керак», - дейди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz