Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Манчестер Сити» «Ливерпуль»нинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди

АПЛ: «Манчестер Сити» «Ливерпуль»нинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди

  04.01.2019 02:59
  0
  463
АПЛ: «Манчестер Сити» «Ливерпуль»нинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди

Англия премьер лигаси 21-турининг марказий ўйини ўз поёнига етди. «Этихад Стэдиум»да ўтган «жанг» ҳақиқатдан ҳам жуда шиддатли ва мухлисбоп тарзда ўтди ва «Манчестер Сити» фантастик ўйинлар кўрсатаётган рақибини мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимнинг сўнггида Агуэро томонидан киритилган голга «Ливерпуль» иккинчи бўлим ўрталарида жавоб қайтара олди. Аммо ғалаба учун борини берган «шаҳарликлар» Сане томонидан киритилган гол эвазига яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди ва ўйин охиригача бошқа гол киритилмади.

Маълумот учун, «Ливерпуль» бу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамай келаётганди. 21-турга келибгина «Манчестер Сити» бу ишни уддалади.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 21-ТУР

МАНЧЕСТЕР СИТИ – ЛИВЕРПУЛЬ 2:1 (1:0)

4 январь, 01:00, «Этихад Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 40 Агуэро, 1:1 – 64 Фирмино, 2:1 – 72 Сане.

Манчестер Сити: Эдерсон, Компани (Отаменди, 88), Данило, Стоунз, Лапорт (Уокер, 86), Сильва (Гюндоган, 65), Фернандиньо, Стерлинг, Бернарду Силва, Сане, Агуэро.

Ливерпуль: Алиссон, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум (Старридж, 86), Хендерсон, Милнер (Фабиньо, 57), Мане (Шакири, 77), Салах, Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Ловрен (20), Компани (31), Вейналдум (38), Лапорт (45), Бернарду Силва (89), Эдерсон (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz