Қайднома

Қидирув

«МЮ» ҳимоячиси «Севилья»га кўчиб ўтиши мумкин

«МЮ» ҳимоячиси «Севилья»га кўчиб ўтиши мумкин

  04.01.2019 15:39
  0
  414
«МЮ» ҳимоячиси «Севилья»га кўчиб ўтиши мумкин

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳимоячиси Эрик Байи «Севилья»га ўтиши мумкин. Бу ҳақида Estadio Deportivo нашри хабар тарқатди.

«Севилья» бош мураббийи Пабло Мачин қишки трансферлар мавсуми вақтида ҳимоя марказини мустаҳкамлаш ниятида ва 24 ёшли футболчи клубнинг асосий мақсади бўлиб турибди.

Испанлар шунингдек «Рома» вакили Иван Маркано, «Нант» футболчиси Диего Карлос ҳамда «Вальядолид» аъзоси Фернандо Калеро каби ўйинчиларни ҳам кузатишмоқда.

Маълумот учун, Байи 2016 йилдан буён «МЮ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у АПЛнинг 8та ўйинида майдонга тушган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz