Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Вильярреал» «Реал»дан ғалабани тортиб олди, Касорладан дубль

Ла Лига: «Вильярреал» «Реал»дан ғалабани тортиб олди, Касорладан дубль

  04.01.2019 03:31
  0
  452
Ла Лига: «Вильярреал» «Реал»дан ғалабани тортиб олди, Касорладан дубль

Испания чемпионати 17-тури доирасидаги «Вильярреал» ҳамда «Реал» ўртасидаги қолдирилган учрашув бўлиб ўтди.

«Эстадио де ла Серамика» стадионида кечган баҳсда мезбонлар тезкор гол билан ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аниқроғи, Санти Касорла 4-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Аммо мадридликлар бу голга биринчи бўлимнинг ўзида Бензема ҳамда Вараннинг голлар билан жавоб қайтаришди.

Баҳс охиригача курашдан чекинмаган мезбонлар 82-дақиқда Касорланинг дубли билан мувозанатни тикоашди ва номдор рақибларидан бир очко олишга муваффақ бўлишди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 17-ТУР

ВИЛЬЯРРЕАЛ – РЕАЛ МАДРИД 2:2 (1:2)

4 январь, 01:30, «Эстадио де ла Серамика»

Голлар: 1:0 – 4 Касорла, 1:1 – 7 Бензема, 1:2 – 20 Варан, 2:2 – 82 Касорла.

Вильярреал: Асенхо, Альваро Гонсалес, Коста, Лайюн, Руис, Форнальс, Хави Фуэго (Тригерос, 82), Чуквуэзе, Касерес (Токо-Экамби, 63), Касорла, Морено (Бакка, 68).

Реал Мадрид: Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Вальверде, 64), Каземиро, Васкес, Кроос (Винисиус Жуниор, 86), Бэйл (Иско, 46), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (41), Альваро Гонсалес (45), Рамос (89), Коста (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz