Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон клублари лицензиядан ўтишолмади...ми?!

Ўзбекистон клублари лицензиядан ўтишолмади...ми?!

  04.01.2019 10:12
  0
  598
Ўзбекистон клублари лицензиядан ўтишолмади...ми?!

Таниқли футбол эксперти, ҳамюртимиз Алишер Никимбаевнинг маълум қилишича, мамлакатимизнинг 17та клуби 2019 йил учун ОФКдан лицензиядан ўтиш учун ҳужжатлар топширган. 

Бироқ, ана шу клублардан атиги тўрттаси, яъни “Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ҳамда “Қизилқум” бу жараёндан муваффақиятли ўтган ва лицензия олишга муваффақ бўлган. Буни тушунсак бўлади, негаки мазкур клубларда иш тўғри ташкил этилган, қолаверса, уларда лицензиялаш жараёни учун масъул ходимлар ўз ишининг усталари саналади. 

“Насаф”, АГМК ҳамда “Навбаҳор” клублари эса санкциялар билан лицензия олишди. Қолган 10та клуб эса лицензиялаш жараёнидан ўтолмади. 

Шу ўринда савол туғилиши табиий: санкциялар билан лицензия олиш нима дегани? Гап шундаки, ушбу клублар дейлик А категорияли талабларни бажарган, аммо B категориянинг бир ёки бир нечта мажбурий бўлмаган талабларини бажармаган. Бундай ҳолатда клуб лицензия олади, аммо санкцияга тортилади. Шуни инобатга оладиган бўлсак, янги мавсумда ОЧЛда дебьют қиладиган АГМК, шунингдек, “Насаф” ва “Навбаҳор” клублари ҳам лицензия олишди, аммо улар маълум бир жазога ҳам тортилади. 

Бизни хурсанд қилгани, АГМК санкциялар билан бўлса ҳам лицензиялашдан ўтгани. Акс ҳолда бу жамоа Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичида ҳам иштирок этолмасди. 

Энди асосий масалага келсак: нега нақд 10 та клубимиз ОФК талабларини бажармаган ёки бажаришни истамаган? 

Афсуски, футбол клубларимиз ҳали ҳам давлат қарамоғида қолишмоқда. Клубларни эса қайси ташкилот пул билан таъминласа, ўша ташкилот раҳбарига тегишли ёки яқинроқ бўлган шахс футбол клубини бошқаради, гарчи у футбол соҳасидан йироқ бўлса ҳам. Мабодо натижа ўхшамай қолса, аввало, бош мураббий айбдор саналади ва жазога ҳам айнан у тортилади. Клуб раҳбари эса (у президент, менежер, директор ёки клуб раиси бўлиши мумкин) жазодан қутилиб қолаверади. 

Ўз навбатида, клуб раҳбари тизимдаги масъул лавозимларга танишларини олиб келади. Барча масъулият эса соҳани тушунадиган икки-уч нафар ходимнинг чекига тушади. Бу бор гап ва буни бошимдан ўтказганман. Натижада клуб ОФК талабларини хўжакўрсинга, яъни фақат қоғозда бажариб қўяди, амалда эса... Шундай экан, клубларимизга соҳани яхши тушунадиган ва ўзбек футболи тараққиёти учун ўзини бахшида этадиган инсонларни олиб келиш вақти етмадимикан? 


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz