Қайднома

Қидирув

ПФЛ “Пахтакор”га ёки “Навбаҳор”га қарши курашмайди.

ПФЛ “Пахтакор”га ёки “Навбаҳор”га қарши курашмайди.

  04.01.2019 10:40
  0
  721
ПФЛ “Пахтакор”га ёки “Навбаҳор”га қарши курашмайди.

“Пахтакор” клуби истаганини қилса ҳам, кўз юмасизлар деган фикрлар кўп келади. Шу хусусда тўхталиб ўтаман.
“Пахтакор” нима қилаётгани ва нимани истаётганини тахминан биламан. “Соккер клуб” кўрсатувида “Пахтакор” футбол клуби мавзусини алоҳида кўтариб, Мираброр Усмоновнинг фикрларини иқтибос ўрнида ҳам келтиргандим. Бу менинг журналистлик бурчим. Ҳа, “Пахтакор” ҳаммадан кўпроқ ёқади, шу клубга мухлис бўлиб катта бўлганман. Аммо касбим принциплари билан тўқнаш келганида, ундаги камчиликларни айтишимга тўғри келган.
Хўш, “Пахтакор”нинг бу мавсумда қилган ва баъзи футбол мухлислари шубҳа остига олаётган ишлари ҳақида гаплашсак. Мен айни вақтда ПФЛ вакилиман, шундан келиб чиқиб, бирор футбол клуби ҳақида шубҳали фикр айта олмайман. Қарзи борлиги, академияси йўқлиги, футболчилар билан муаммоси юзасидан аниқ фактларим бўлса, жамоатчилик билан доим ўртоқлашаман.
ПФЛ вакили сифатида лицензиялаш талабларига, мусобақаларни ўтказиш регламентига таъсир ўтказа олишим мумкин. Нега “Металлург” билан ўйинда “Пахтакор” футболчилари ўйнай олмайди, қани адолат, вой-дод, дейишга эндиги касбим йўл қўймайди. Яхшиси бутун йил сабр қилиб туриб, 2019 йилги мавсум учун ўзгаришлар қилганимиз маъқул. Масалан:
*2019 йилдан бошлаб бирор футбол клуби шу чемпионатнинг бошқа бир футбол клубига икки нафардан ортиқ ўйинчини ижарага бера олмайди;
*ижарага берилган футболчилар ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнашга ҳақли;
*минг футбол мактаби кучли бўлмасин, академияси йўқ бўлса, чемпионатга қўйилмайди;
*бирор футбол клуби раҳбари бошқа бир футбол клубининг байрам-тадбирларида, мукофотлашларида иштирок этмайди;
каби талабларни қўйишимиз мумкин. Бизнинг ҳаракат шунда кўринади. Сиз айни вақтда мендан кутаётган қичқириқ чиқишларни эса журналистика соҳасига "қайта қадам қўяётган" устозларимиздан талаб қилишингизни сўрардим.
Форманинг сифатсизлиги, форматнинг қандайлиги, кимнинг тўғрилиги ҳақида фикр билдириш учун журналист бўлиш шарт эмас. Тизим, ундаги муаммолар, хато ва камчиликлар эса бошқа масала. Бу мавзуда исталган жойда чиқишга ва исталган киши билан бахслашишга тайёрман.
ПФЛ эса “Пахтакор”га ёки “Навбаҳор”га қарши курашмайди. ПФЛ шу клублардан бадал пули олиб, улар иштирокидаги мусобақани ўтказишни тартибга солади ва унинг тизимларини тинимсиз равишда ривожлантиришга интилади. Ва албатта у ҳам клублар билан бап-баравар боқимандаликдан қутилиш йўлида меҳнат қилади.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz