Қайднома

Қидирув

Почеттино: «Эриксенда танлаш ҳуқуқи бор, аммо жамоамизда қолса яхши бўларди...»

Почеттино: «Эриксенда танлаш ҳуқуқи бор, аммо жамоамизда қолса яхши бўларди...»

  05.01.2019 14:53
  0
  390
Почеттино: «Эриксенда танлаш ҳуқуқи бор, аммо жамоамизда қолса яхши бўларди...»

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен жамоа билан шартномасини узайтириши ҳақида ҳеч нарса билмаслиги ҳақида айтди.

«Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ, лекин шуниси яхши. Нима бўлишини ким ҳам биларди. Бундай вазиятда мен хафа бўлмайман, чунки футбол тезкор ўйин.

Ушбу ўйинда мураббий ўзининг қизиқишларини доим ҳам ҳимоя қила олмайди. Ҳаммаси жуда ҳам кўп нарсаларга боғлиқ. Ҳар томоннинг ўз қизиқишлари мавжуд.

Албатта, Кристиан биз учун муҳим. Бундай футболчи бизнинг ёнимизда бўлишини истаймиз. Бироқ бу ерда гап бир нечта тараф ўз қизиқишларини ҳимоя қиладиган музокаралар ҳақида кетмоқда.

Эриксен «Тоттенхэм» сафида футбол ўйнашни давом эттирса яхши бўлар эди. Агар бундай бўлмаса, бу унинг ҳуқуқи», - дейди Почеттино.

Маълумот учун, Эриксеннинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси яна 18 ой амал қилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz