Қайднома

Қидирув

Англия Кубоги: «МЮ» «Рединг»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Англия Кубоги: «МЮ» «Рединг»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

  05.01.2019 20:58
  0
  311
Англия Кубоги: «МЮ» «Рединг»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Англия Кубоги мусобақасининг 3-босқичидан ўрин олган  «Манчестер Юнайтед» – «Рединг» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Олд Траффорд»да кечган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди, тўп назорати меҳмонлар томонида бўлган бўлсада, мезбонлар хавфли ҳужумлар ташкил қилишда фаол бўлишди. 23-дақиқада Хуан Мата ўзи ишлаб олган пенальтини голга айлантириб, ҳисобни очди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Ромелу Лукаку жамоасининг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимда икки томонда ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди, айниқса «Рединг» футболчилари ҳисобни қисқартиришга анча яқин келишди, бироқ мухлислар бошқа гол кўришмади.

Шу тариқа, «МЮ» Англия Кубогининг кейинги босқичига йўл олди.

АНГЛИЯ КУБОГИ. 3-БОСҚИЧ

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – РЕДИНГ 2:0 (2:0)

Голлар: 1:0 – 22, пенальти Мата, 2:0 – 45+3 Лукаку.

Манчестер Юнайтед: Ромеро, Джонс, Дармиан, Янг, Диогу Далот, Перейра, Мактомини, Мата (Чонг, 62), Фред (Феллайни, 62), Санчес (Рэшфорд, 64), Лукаку.

Рединг: Яаккола, Мур, Илори (Алуко, 46), Ричардс, Ядом, Свифт, Хэрриотт (Мейте, 76), Келли, Риномхота, Макклири (Барроу, 61), Лоудер.

Огоҳлантиришлар: Ядом (33), Чонг (77).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz