Қайднома

Қидирув

Осиё кубоги: мезбонлар сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига мағлубиятдан қутилиб қолишди

Осиё кубоги: мезбонлар сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига мағлубиятдан қутилиб қолишди

  05.01.2019 23:03
  0
  503
Осиё кубоги: мезбонлар сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига мағлубиятдан қутилиб қолишди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган  БАА ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги баҳс  ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Ўйин дастлабки дақиқаларида мезбонлар кутилганидек фаол юришларни амалга оширишди, бироқ улардан наф чиқмади. Танаффусгача баҳрайнликларда ҳам саноқли имкониятлар бўлди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчисидек ўртача темпда бошланди. 78-дақиқада меҳмонлар кам сонли ҳужумларидан бирини гол айлантиришди: Муҳаммад ал Ромайҳи рақиб ҳимоясида юзага келган палапартишликдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди.

Шундан сўнг амирлик футболчилар рақиб жарима майдони томонида босимни оширишди. 86-дақиқада ҳакам Баҳрайн дарвозаси томон пенальти белгилади, уни Аҳмад Халил голга айлантириб, мувозанатни тиклади.

ОСИЁ КУБОГИ, 1-ТУР

БАА – БАҲРАЙН 1:1 (0:0)

Голлар: 0:1 – 78 Ромайҳи, 1:1 – 88, пенальти Халил.

БАА: Холид Исса, Халифа Ғаним, Жума ал Саъди, Солиҳ Исса, Бандар Муҳаммад, Ҳассан Салмин, Амир Абдулраҳмон, Халфан Муборак, Ҳамис Исмоил, Исмоил ал Ҳамадий, Али Мабхут.

Баҳрайн: Сайид Алавий, Али Жума, Волиб ал Ҳаям, Ҳамид ал Шамсан, Сайид Иса, Али Мадан, Сайид Дҳия, Комил Аласвод, Али ал Соъфи, Муҳаммад ал Ромайҳи, Жамол Рашид.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz