Қайднома

Қидирув

Жамшид Искандеров: «Локо» орқали терма жамоага қайтмоқчиман...

Жамшид Искандеров: «Локо» орқали терма жамоага қайтмоқчиман...

  06.01.2019 09:01
  0
  380
Жамшид Искандеров: «Локо» орқали терма жамоага қайтмоқчиман...

«Локомотив» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров «темирйўлчилар» сафига ўтгани борасидаги фикрларини билдирди.

- «Пахтакор» билан шартномам якунланганди. Кейинчалик менга «Локомотив»дан таклиф бўлди. Буни ўрганиб чиқдим ва биз келишувга эришдик. «Локомотив» сафида Осиё чемпионлар лигасида, Ўзбекистон чемпионатида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, жамоадошларимни, клуб раҳбариятини меҳрини қозонишни истайман. «Пахтакор» жамоаси таркибида бир қанча вақт давомида захирада қолиб кетдим. «Локомотив»да яхши ўйин кўрсатиб, миллий термага лойиқ эканлигимни кўрсатмоқчиман. «Локомотив» таркибида чиройли ғалабалар қўлга киритишга ва бунда жамоадошларимга ёрдам беришга қаттиқ ҳаракат қиламан. «Локомотив»дагилар мени яхши кутиб олишди. Бу ердаги коллектив ажойиб экан. Ушбу клубдаги барча футболчилар билан анча вақтдан буён танишман, улар менинг акаларим, укаларим, дўстларим. Шу боисдан бу ерга мослашиб кетиш қийин бўлмайди деб умид қиламан.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz