Қайднома

Қидирув

ОЧЛга тайёргарлик кўраётган АГМК 8 нафар футболчи билан хайрлашди

ОЧЛга тайёргарлик кўраётган АГМК 8 нафар футболчи билан хайрлашди

  06.01.2019 10:06
  0
  527
ОЧЛга тайёргарлик кўраётган АГМК 8 нафар футболчи билан хайрлашди

3 январдан бошлаб АГМК футбол клуби навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. 15 январга қадар давом этадиган машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. 8 январь куни жамоа футболчилари тиббий текширувдан ўтказилади.

Аввалроқ, жамоада янги мураббийлар штаби иш бошлаганлигини хабар бериб ўтган эдик. 2018 йилги мавсумда АГМК мураббийлар штабида фаолият олиб борган Зоҳид Нурматов, Антон Майеранов ва Халилжон Абдураҳмоновлар билан ҳам шартномалар узайтирилмади. Бунга қадар бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан ҳам хайрлашилганди. Жамоа раҳбарияти жамоада фаолият олиб борган юқоридаги мутахассисларга ҳам ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда уларнинг кейинги ишларида омад тилайди.

2019 йилда АГМК ўз тарихида илк маротаба халқаро майдонда учрашувлар ўтказади. Айни кунларда жамоа таркибини кучайтириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бир қатор тажрибали футболчилар билан келишувга эришилди. Уларни тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг оммага расман эълон қиламиз.

2018 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя этган бир қатор футболчилар билан ҳам шартномалар узайтирилди. Шу билан бирга жамоани тарк этган футболчилар ҳам бор. Хуршид Ходжаев, Алишер Саматов, Музаффаржон Музаффаров, Жамшид Ҳасанов, Камолиддин Мурзоев, Йован Жокич, Владимир Бубанья ва Владислав Касмининлар билан хайрлашилди. Жамоа раҳбарияти АГМК таркибида тўп суриб, жамоа натижаларига ўз ҳиссасини қўшган бу футболчиларнинг кейинги фаолиятига омад тилайди.

Жамоа мураббийлар штабида яна икки мутахассис иш бошлади. Виталий Лушачёв жамоага таҳлилчи мураббий (аналитик) ва Марат Ахмеров мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Манба: АГМК матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz