Қайднома

Қидирув

Мавсум тараддуди: ким, қачон, қаерда?

Мавсум тараддуди: ким, қачон, қаерда?

  06.01.2019 09:59
  0
  670
Мавсум тараддуди: ким, қачон, қаерда?

2018 йилги мавсум аллақачон тарихга айланиб бўлди. Профессионал клублар янги – 2019 йилги мавсумга тайёргарлик кўриш ишларини бошлаб юборганига ҳам анча бўляпти. Бу ишларга қайсидир клуб янги йил аввалида киришган бўлса, йиғинларни байрамдан кейин бошлаган жамоалар ҳам бор.   Айни пайтда клублар структурасини шакллантириш, стадион ва футбол академиялари аҳволини яхшилаш, ҳаммасидан ҳам таркибини кучайтириш каби юмушларга зўр беришмоқда. Турган гапки, футболчилар ҳам кейинги тақдири борасида жиддий ўйлашмоқда, имкон қадар молиявий бақувватроқ клублар таркибидан жой олиш илинжида машғулотларга зўр беришмоқда. Бу каби янгиликларнинг бари эса мухлисларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Шундан келиб чиқиб, клублардаги мавсум олди тайёргарлик ишлари билан футбол шинавандаларини таништириб боришни лозим топдик.   Демак, бошладик.  

“ЛОКОМОТИВ”   Локо.PNG   “Темирйўлчилар” янги йил арафасида қисқа муддатга ўз қароргоҳида йиғилди. Асосий йиғин, турган гапки, янги йилда кейинги саналарга тўғри келмоқда. Жамоа 2 январдан ўз қароргоҳида йиғинга киришган эди, 8-23 январь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида, икки ҳафта мобайнида йиғин ўтказиш режалаштирилган.   Футболчиларнинг келди-кетдисига келсак, Икром Алибоев Жанубий Кореяга, Санжар Шораҳмедов эса Малайзияга равона бўлди. Жамоа Жамшид Искандеров, Авазбек Ўлмасалиев, Азиз Ҳайдаров билан келишувга эришди. Шунингдек, Йован Жокич, Жавоҳир Эсонқулов, Филип Раевац каби хорижий ва маҳаллий футболчилар билан ҳам мунозаралар олиб борилмоқда. Келишилган футболчилар билан қачонки улар аввал тиббиёт кўригидан муваффақиятли ўтиб, сўнг шартномаси ЎзПФЛда тасдиқлангандан кейингина шартнома расмий кучга эга бўлади.  
“ПАХТАКОР”   7c766731-9f59-449f-84de-af71f37edcbb.jpg   Жамоа эски йилнинг24-29 декабрида илк йиғинини ўтказди. 3 январдан яна ишга астойдил киришган “шерлар” 9 январга қадар ўз қароргоҳида шуғулланади. Сўнг 11 январдан Туркияга сафар этишни режалаштирмоқда.   Жамоани йил бошиданоқ Жамшид Искандеров ва Камолиддин Тожиевлар тарк этишди. Жамшид янги мавсумда “Локомотив”, Камолиддин эса “Металлург” жамоаси шарафини ҳимоя қилишни хоҳлашмоқда. Жамоага келиб қўшилганларнинг аксарияти клуб тарбияланувчилари ҳисобланади, фақат улар 2018 йилги мавсумда бошқа жамоаларга ижарага берилган эди, энди эса уларнинг аксарияти ортларига қайтишди. Яъни, Забиҳилло Ўринбоев, Жасурбек Ҳакимов, Ботирали Эргашев, Андрей Сидоровнинг ижара муддатлари якунланди. Шунингдек, ўтган йили “Бунёдкор”да ўйнаган Акром Комилов ҳам айни пайтда “Пахтакор” машғулотларида иштирок этяпти.Машғулотларда қатнашаётган яна бир қатор ёшлар бор, улар жамоанинг ўринбосарлар гуруҳидан ёки клубнинг футбол мактабидан етишиб чиқишган. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси

"Металлург"
Сервер Жепаров энди бекободликлар шарафини ҳимоя қилади. Бекободнинг “Металлург” жамоасида ҳам 2019 йилги мавсум тайёргарлиги айни қизғин, авж палласига кирди. Янги йил байрами таътили тугаши ҳамон “Металлург” марказий стадионида таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Стадион трибуналари ўриндиқларини алмаштириш жараёни якуний қисмига етди. Ундан сўнг трибуна тагидаги иншоотлар таъмирига ўтилади.   Бир пайтнинг ўзида майдон ҳолатини ҳам талаблар даражасига келтириш ишлари бошлаб юборилган. Шу мақсадида Тошкентдан тажрибали мутахассис чиқарилди. “Пахтакор” стадиони майдонини ҳавас қиларлик ҳолатга келтирган Денис Ан бошчилигида майдонни текислаш, дренаж, суғориш тизимларини яхшилаш, қўшимча майса уруғи қадаш, парваришлаш ва баҳоргача униб, мустаҳкам кўкаришини таъминлаш режалари тасдиқланди ҳамда иш бошланди. Майдон учун керакли даражада махсус қум тупроқ келтирилди.   Бекобод шаҳри Сирдарё кўчаси ҳудудидан “Металлург” футбол академиясини барпо этиш учун Бекобод шаҳар ҳокимлиги томонидан 5 гектар ер ажратилди. Ишчи гуруҳи айни пайтда академия тарбияланувчилари ётоқхонасини ижобий ҳал этиш масаласини кўриб чиқишмоқда. Ўзбекистон металлургия комбинатига қарашли дам олиш маскани ҳудудидаги тайёр бинони ётоқхонага мослаштириш ва капитал таъмирдан чиқариш тадориги кўриляпти.   Футболчилар янги мавсумга тайёргарликни 24 декабрдаёқ бошлаганди. 29 декабрда қисқа фурсатга таътилга чиққан жамоа 3 январдан яна Қибрайда ташкил этилаётган йиғинга етиб келишди. 25 январга қадар давом этадиган йиғин 27 январда хорижга кўчирилади. Туркияда ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғини 11 февралга қадар давом этиши режалаштирилмоқда. Айни пайтда жамоани Шерзод Файзиев, Шаҳзод Шайманов, Жавоҳир Эсонқулов, Аброр Хусинов, Павел Смоляченко, Отабек Зокиров, Зафар Тўраев, Забихилло Ўринбоев, Даврон Умиров ва Шерзод Файзиев жамоани тарк этиб бўлишди. Уларнинг ўринлари янада тажрибалироқ футболчилар билан тўлдирилиши кўзда тутилган. Шу мақсадда мазмунли хатти-ҳаракатлари билан эл олқишини қозонган Камолиддин Тожиев, Шавкат Муллажонов, Сервер Жепаров, Музаффар Музаффаров бугунги кунда бекободликлар билан бир сафда машғулотларда иштирок этишмоқда.   

АГМК   e8281d49-cf88-4d47-babc-569f94c6d934.jpg   Жамоа янги мавсумга тайёргарликка эски йилнинг 22 декабридан киришди. 30 декабрдан тўрт кунга таътилга чиққан футболчи ва мураббийлар 3 январдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Тошкентда 15 январга қадар давом этадиган машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. 8 январь куни жамоа футболчилари тиббий текширувдан ўтказилади. Сўнгра йиғинни давом эттириш учун хорижга йўл олинади. БАА ёки Туркиянинг бирида ташкил этиладиган навбатдаги йиғин 18-31 январь кунларига мўлжалланмоқда. Жамоа 12 февраль куни ОЧЛ-2019 саралаши доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши баҳс олиб боради.   Янги йил арафасида жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар юз берди. Жамоанинг Кубок соҳиблигига олиб келган бош мураббий ўрнига “Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов жамоага таништирилди. Шу кўйи жамоада янги мураббийлар штаби иш бошлади. 2018 йилги мавсумда АГМК мураббийлар штабида фаолият олиб борган Зоҳид Нурматов, Антон Майеранов ва Халилжон Абдураҳмоновлар билан ҳам шартномалар узайтирилмади. Шунингдек, Йован Жокич, Камолиддин Мурзоев, Лутфулла Тўраев, Жамшид Ҳасанов, Владислав Косминин, Хуршид Хўжаев, Алишер Саматов, Музаффаржон Музаффаров, Владимир Бубанья ва Владислав Касмининлар билан ҳам хайрлашилди.    Жамоани тарк этган кўпчилик футболчиларнинг ўринлари аста-секин тўлдирилиб борилмоқда. Шу кунгача Санъат Шихов, Шаҳзод Шайманов, Мурод Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов, Суҳроб Султонов, Бобур Йўлдошев, Жасур Ҳакимов, Шерзод Файзиев, Акбар Тўраев каби ўйинчилар билан келишувга эришилди, шартнома имзоланса бас. Шунингдек, Виталий Лушачёв жамоага таҳлилчи мураббий (аналитик) ва Марат Ахмеров мураббий сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz