Қайднома

Қидирув

Марҳамат, 14-Осиё кубоги!

Марҳамат, 14-Осиё кубоги!

  06.01.2019 16:41
  0
  525
Марҳамат, 14-Осиё кубоги!

Осиё кубоги (ингл. - Asian Cup) - икки қитъа (Осиё ва Австралия) миллий жамоалари ўртасидаги нуфузли футбол турнири. Мусобақа ҳар 4 йилда бир марта Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкиллаштирилади. Мусобақага 1956 йили асос солинган ва одатда жаҳон чемпионатидан кейинги йили ўтказилади. Турнир ғолиби Осиё чемпиони мақомини олади ва кейинги Конфедерациялар кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ҳозирда Осиё кубогида ғалаба қозониш бобидаги рекорд Япония термасига тегишли. «Самурайлар» 4 марта бош совринга эга чиқишган. 2015 йили Австралия майдонларида ташкиллаштирилган охирги мусобақада эса мезбонлар ғалабани тантана қилишган. БАА-2019да илк марта 24та жамоа иштирок этади. Маълумот учун айтиш керак, 2004-2015 йиллар оралиғида финал босқичида 16та терма жамоа қатнашган. Бундан олдин эса турнир 4тадан 12тагача жамоа иштирокида ўтказилган.

 

Турнирнинг энг яхши тўпурарлари

Али Даи (Эрон) - 14та гол

Ли Дон Гук (Жанубий Корея) - 10та гол

Наохиро Такахара (Япония) - 9та гол

Жассим ал Ҳувайдий (Қувайт) - 8та гол

Юнус Маҳмуд (Ироқ) - 8тагол

Беташ Фариба (Эрон) - 7та гол

Ҳусайн Калони (Эрон) - 7та гол

Чхве Сун Хо (Жанубий Корея) - 7та гол

Файсал ал Дахил (Қувайт) - 7та гол

Ёсир ал Қаҳтоний (Саудия Арабистони) - 6та гол

Александр Гейнрих (Ўзбекистон) - 6та гол

Тим Кэйхилл (Австралия) - 6та гол

Айтганча, ҳар бир йирик турнир якунида энг яхши футболчилардан ўзига хос рамзий терма жамоа шакллантирилиши одатий ҳолга айланиб улгурди. Осиё кубоги ҳам бундай одатдан четда эмас. Қитъа биринчилигининг илк рамзий жамоаси ОК-80дан кейин аниқланган, бироқ 1984-1992 йилларга тўғри келган 3та турнирда негадир бу ишга қўл урилмаган. Хуллас, 1996 йилдан эътиборан мунтазам равишда рамзий жамоа тузилмоқда. Диққатга сазовор томони, энг яхшилар қаторида бизнинг вакилларга ҳам жой топилган. Хусусан, Осиёнинг 2 карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров рамзий жамоага 2 марта кирган. Шунингдек, Виталий Денисов ва Одил Аҳмедов ҳам кучлилар сафида эътироф этилган.

ОК-80 (Қувайт)

Дарвозабон - Носир Ҳижози (Эрон)

Ҳимоячилар - Наим Саад (Қувайт), Сох Чин Аун (Малайзия), Маҳбуб Жума (Қувайт), Меҳди Динварзанде (Эрон)

Ярим ҳимоячилар - Абдулризо Барзегари (Эрон), Саад ал Ҳоутий (Қувайт), Ли Йон Му (Ж.Корея)

Ҳужумчилар - Чой Сун Хо (Ж.Корея), Файсал ал Дакил (Қувайт), Жассим Ёқуб (Қувайт)

 

ОК-96 (БАА)

Дарвозабон - Муҳаммад ал Деайя (С.Арабистони)

Ҳимоячилар - Абдулла Зубромавий (С.Арабистони), Юсуф Солиҳ (БАА), Муҳаммад Ҳақпур (Эрон)

Ярим ҳимоячилар - Меҳрдод Минаванд (Эрон), Муҳаммад Али (БАА), Холид ал Муваллад (С.Арабистони), Саад Бахит Муборак (БАА)

Ҳужумчилар - Фаҳад ал Маҳаллал (С.Арабистони), Жассим ал Ҳувайдий (Қувайт), Али Даи (Эрон)

ОК-2000 (Ливан)

Дарвозабон - Жианг Жин (Хитой)

Ҳимоячилар - Хон Мюн Бо (Ж.Корея), Муҳаммад ал Хилавий (С.Арабистони), Жамол Муборак (Қувайт)

Ярим ҳимоячилар - Хироши Нанами (Япония), Наваф ал Темиёт (С.Арабистони), Аббос Обайд (Ироқ), Карим Багери (Эрон), Шинсуке Накамура (Япония)

Ҳужумчилар - Ли Дон Гук (Ж.Корея), Наохиро Такахара (Япония)

 

ОК-2004 (Хитой)

Дарвозабон - Йошикацу Кавагучи (Япония)

Ҳимоячилар - Сунеяцу Миямото (Япония), Южи Наказава (Япония), Женг Жи (Хитой)

Ярим ҳимоячилар - Шунсуке Накамура (Япония), Шао Жиайи (Хитой), Зао Юнхе (Хитой), Талал ал Юсуф (Баҳрайн)

Ҳужумчилар - Аъло Ҳубайл (Баҳрайн), Али Карими (Эрон), Меҳди Меҳдавикия (Эрон)

ОК-2007 (Вьетнам|Индонезия|

Малайзия|Таиланд)

 Дарвозабон - Ли Вун Жа (Ж.Корея)

Ҳимоячилар - Виталий Денисов (Ўзбекистон), О Беом Сеок (Ж.Корея), Южи Наказава (Япония), Яссим Ғулом (Ироқ)

Ярим ҳимоячилар - Нашат Акрам (Ироқ), Сервер Жепаров (Ўзбекистон), Шунсуке Накамура (Япония)

Ҳужумчилар - Малик Моаз (С.Арабистони), Ёсир ал Қаҳтоний (С.Арабистони), Юнус Маҳмуд (Ироқ)

 

ОК-2011 (Қатар)

Дарвозабон - Чжун Сун Реон (Ж.Корея)

Ҳимоячилар - Юто Нагатомо (Япония), Лукас Нил (Австралия), Одил Аҳмедов (Ўзбекистон), Ча Ду Ри (Ж.Корея)

Ярим ҳимоячилар - Кейсуке Хонда (Япония), Макото Хасебе (Япония), Ку Жа Чол (Ж.Корея), Сервер Жепаров (Ўзбекистон)

Ҳужумчилар - Шинжи Оказаки (Япония), Гарри Кьюэлл (Австралия)

 

ОК-2015 (Австралия)

Дарвозабон - Мэтью Райан (Австралия)

Ҳимоячилар - Дургам Исмоил (Ироқ), Квак Тае (Ж.Корея), Трент Снейсбери (Австралия), Ча Ду Ри (Ж.Корея)

Ярим ҳимоячилар -Массимо Луонго (Австралия), Абдулраҳмон (БАА), Ки Сон Юн (Ж.Корея)

Ҳужумчилар - Али Мабҳут (БАА), Тим Кэйхилл (Австралия), Сон Хюн Мин (Ж.Корея)



ЧЕМПИОН МУРАББИЙЛАР

Жамоаларини Осиё кубогида ғолиблик сари етаклаган мураббийлар

 

Йил   Мураббийлар                Чемпион

1956   Ли Ю Хюн                      Ж.Корея

1960   Вуй Хю Деок                  Ж.Корея

1964   Йосеф Меримович         Исроил

1968   Маҳмуд Байати              Эрон

1972   Муҳаммад Ранжбар       Эрон

1976   Хешмат Мокажерани      Эрон

1980   Карлос Альберто

          Паррейра (Бразилия)     Қувайт

1984   Халил ал Зайани            С.Арабистони

1988   Карлос Альберто

          Паррейра (Бразилия)     С.Арабистони

1992   Хонс Оофт (Голландия) Япония

1996   Нело Вингада (Португалия)       С.Арабистони

2000   Филипп Труссье (Франция)        Япония

2004   Зико (Бразилия)             Япония

2007   Жорван Виейра (Бразилия)       Ироқ

2011   Альберто Заккерони (Италия)   Япония

2015     Ангелос Постекоглу   Австралия

«FAIR PLAY» СОВРИНИ

 

Йил      Ғолиб

1984     Хитой

1996     Эрон

2000     С.Арабистони

2004     Хитой

2007     Япония

2011     Ж.Корея

2015     Австралия

ОСИЁ КУБОГИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИЛАРИ

Йил    Ўйинчи                        Жамоа

 

1972   Иброҳим Аштиани        Эрон

1976   Али Парвин                  Эрон

1980   Соврин топширилмаган

1984   Жиа Жикюан                 Хитой

1988   Ким Жу Сун                  Ж.Корея

1992   Казуёши Миура            Япония

1996   Худодод Азизи             Эрон

2000   Хироши Нанами            Япония

2004   Шунсуке Накамура       Япония

2007   Юнус Маҳмуд               Ироқ

2011   Кейсуке Хонда             Япония

2015     Массимо Луонго         Австралия


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz