Қайднома

Қидирув

Осиё Кубоги: Иордания терма жамоаси Австралияни мағлуб этди

Осиё Кубоги: Иордания терма жамоаси Австралияни мағлуб этди

  06.01.2019 18:56
  0
  503
Осиё Кубоги: Иордания терма жамоаси Австралияни мағлуб этди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган  Австралия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Абу-Дабида бўлиб ўтган баҳсда сенсацион натижа қайд этилди.

Учрашув кутилганидек “яшил Қитъа” вакилларининг устунлигида бошланди ва тўп назорати тўлиқ австралияликлар томонида бўлди. Бироқ гол уриш иорданияликларга насиб этди.

26-дақиқада Анас Бани Ёссин бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. Шундан сўнг номинад меҳмонлар буткул ҳимояга ўтиб олишди ва ўз омадларини қарши ҳужумлардан излашди.

Иккинчи бўлим ҳам тўлиқ Австралия термаси назоратида ўтди, бироқ хавфли вазиятлар яратиш “кенгурулар”га осон бўлмади.

Шу тариқа, амалдаги чемпион ушбу турнирни мағлубият билан бошлади.

ОСИЁ КУБОГИ-2019. 1-ТУР

АВСТРАЛИЯ – ИОРДАНИЯ 0:1 (0:1)

Гол: 0:1 – 26 Бани Ёссин

Австралия: Мэтью Райан, Жош Рисдон, Азиз Бехич, Трент Сейнсбери, Милош Дегенек, Авер Мабил, Марк Милиган, Робби Круз, Том Рогич, Массимо Луонго, Ж ейми Макларен.

Иордания: Амир Шаъфи, Салим ал Аялин, Анас Баний Ёссин, Тариқ Хаттаб, Ферас Шилбая, Юсуф Равшдеҳ, Саид ал Муржан, Баҳа Абдулраҳмон, Халил Бани Атояҳ, Ёсин Бахет, Муса Сулаймон.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz