Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Атлетико» сафарда «Севилья» билан дуранг ўйнади

Ла Лига: «Атлетико» сафарда «Севилья» билан дуранг ўйнади

  06.01.2019 22:51
  0
  341
Ла Лига: «Атлетико» сафарда «Севилья» билан дуранг ўйнади

Испания примероси 18-тури доирасидаги марказий ўйинлардан бири ўз поёнига етди.

Унча «Севилья» «Рамон Санчес Писхуан» стадионида Мадриднинг «Атлетико» клубини қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

37-дақиқада Виссам Бен-Йеддер ҳисобни очиб мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи таймнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган паллада Антуан Гризманн мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда эса ҳар икки жамоада етарлича вазиятлар бўлишига қарамай, гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади.

ЛА ЛИГА. 18-ТУР

СЕВИЛЬЯ – АТЛЕТИКО – 1:1 (1:1)

6 январь, «Рамон Санчес Писхуан»

Голлар: 1:0 – 37 Бен-Йеддер, 1:1 – 45 Гризманн.

Севилья: Вацлик, Каррису, Гомес, Эскудеро, Ньяньон (Амаду, 90), Сарабия (Промес, 79), Навас, Меса, Банега, Бен-Йеддер (Сальватьерра, 90), Андре Силва.

Атлетико: Облак, Годин, Савич, Хуанфран, Сауль, Коке, Родри Эрнандес, Лемар (Витоло, 60), Парти, Корреа (Монтеро, 79), Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Корреа (14), Навас (45), Сарабия (47), Сауль (49), Гризманн (54), Банега (72), Родри Эрнандес (77), Годин (78), Парти (90), Андре Силва (90), Савич (90), Каррису (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz