Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Реал Сосьедад» Мадридда «Реал» устидан ишончли ғалабага эришди

Ла Лига: «Реал Сосьедад» Мадридда «Реал» устидан ишончли ғалабага эришди

  07.01.2019 00:30
  0
  555
Ла Лига: «Реал Сосьедад» Мадридда «Реал» устидан ишончли ғалабага эришди

Ла Лига 18-тури доирасидаги «Реал» ҳамда «Реал Сосьедад» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ меҳмонлар пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди ва уёғига тартибли ҳимоя ҳамда имкон бўлиши билан қарши ҳужумларга ўтиб, ҳаракат қилишди.

«Реал» қанча уринмасин рақиб қўрғонини ёриб ўта олмади. Аксинча, 83-дақиқага келиб меҳмонлар қарши ҳужумда ажойиб ҳаракат қилиб навбатдаги голларини уриб кетишди ва мадридликлардан уч очкони тортиб олишди.

ЛА ЛИГА. 18-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – РЕАЛ СОСЬЕДАД - 0:2 (0:1)

6 январь, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 0:1 – 3, пенальти Виллиан Жозе, 0:2 – 83 Пардо.

Реал Мадрид: Куртуа, Варан, Марсело (Регилон, 77), Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Иско, 57), Васкес, Кроос (Себальос, 80), Винисиус Жуниор, Бензема.

Реал Сосьедад: Рульи, Льоренте, Муньос (Субельдия, 84), Элустондо (Сальдуа, 69), Морено, Сурутуса, Ильярраменди, Янузай, Мерино (Пардо, 73), Ойарсабаль, Виллиан Жозе.

Огоҳлантиришлар: Виллиан Жозе (36), Васкес (40), Марсело (52), Модрич (75), Иско (88).

Четлатиш: Васкес (61).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz