Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» сафарда «Хетафе»дан устун келди

Ла Лига: «Барселона» сафарда «Хетафе»дан устун келди

  07.01.2019 02:36
  0
  426
Ла Лига: «Барселона» сафарда «Хетафе»дан устун келди

Испания примероси 18-тури доирасидаги «Хетафе» ҳамда «Барселона» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

«Альфонсо Перес» стадионида ўтган баҳс меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Лионель Месси ажойиб ҳаракатлари билан ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада Луис Суарес орадаги фарқни иккитага етказди.

Аммо бу голлардан мезбонларнинг руҳияти сўниб қолгани йўқ, аксинча янада катта иштиёқ билан олдинга ташланиб, 43-дақиқада Матанинг голи эвазига орадаги фарқни биттага қисқартиришди.

Бироқ қанчалик уринишмасин мағлубиятдан қутилиб қолишнинг иложи бўлмади ва мазкур ҳисоб учрашув охиригача ўзгармай қолди.

ЛА ЛИГА. 18-ТУР

ХЕТАФЕ – БАРСЕЛОНА 1:2 (1:2)

7 январь, 00:45, «Альфонсо Перес»

Голлар: 0:1 – 20 Месси, 0:2 – 39 Суарес, 1:2 – 43 Мата.

Хетафе: Сория, Кабрера, Даконам, Антунеш, Фулькье (Молина, 57), Арамбарри, Максимович, Портильо (Ибаньес, 84), Суарес, Анхель (Сайс, 74), Мата.

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Артур (Аленья, 88), Ракитич, Видаль (Бускетс, 70), Дембеле (Коутиньо, 84), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Артур (12), Альба (15), Фулькье (15), Суарес (61), Видаль (65), Кабрера (69), Максимович (77).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz