Қайднома

Қидирув

Осиё Кубоги: Хитой терма жамоаси Қирғизистон устидан иродали ғалабага эришди

Осиё Кубоги: Хитой терма жамоаси Қирғизистон устидан иродали ғалабага эришди

  07.01.2019 19:03
  0
  522
Осиё Кубоги: Хитой терма жамоаси Қирғизистон устидан иродали ғалабага эришди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Хитой ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ўтган баҳсда хитойликлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учршаувни кутилмаганда қирғизистонликлар фаол бошлашди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Хитойликлар ҳимояда яхши ўйнаган бўлсаларда танаффусгача ҳужумда ҳеч нарса қила олишмади.

42-дақиқада қирғизлар ўз имкониятларини голга айлантиришди, Ахлиддин Исроилов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, жамоасини олдина олиб чиқди.

Иккинчи бўлимни Хитой анча ҳужумкор руҳда бошлади ва бу тез орада ўз самарасини берди. 50-дақиқада Павел Матяш ҳимоячилардан келган тўпни қайтаришда қўпол хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

78-дақиқада АГМК собиқ посбонининг навбатдаги хатоси хитойликларнинг иккинчи голига олиб келди: Юй Дабао посбонни алдаб ўтган ҳолда бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, Қирғизистон сенсациалар сериясини давом эттира олмади ва Хитой уч очко билан гуруҳ пешқадамлигини ўз қўлига олди.

ОСИЁ КУБОГИ-2019. 1-ТУР

«С» гуруҳи

ХИТОЙ – ҚИРҒИЗИСТОН 2:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 42 Исраилов, 1:1 – 50, автогол Матяш, 2:1 – 78 Юй Дабао.

Хитой: Ян Цзюнлин, Чан Линпэн, Лю Ян, Ши Кэ (Хао Цзюнмин, 46), У Си, Чи Чунго, Чан Чэндун, У Лэй, Цзин Цзиндао (Юй Дабао, 24), Фэн Сяотин, Гао Лин.

Қирғизистон: Павел Матяш, Валерий Кичин, Тамирлан Козубаев, Даниэл Таго, Ахлидин Исроилов (Антон Землянухин, 61), Эдгар Бернхардт (Азиз Сидиқов, 82), Кайрат Жиргалбек-уулу, Бекжан Сағинбаев, Фархат Мусабеков, Виталий Люкс, Мирлан Мурзаев.

Огоҳлантириш: Жиргалбек-уулу (57).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz