Қайднома

Қидирув

Кристиан Эриксен 5 карра Даниянинг энг яхши футболчиси, бу — рекорд

Кристиан Эриксен 5 карра Даниянинг энг яхши футболчиси, бу — рекорд

  07.01.2019 20:50
  0
  361
Кристиан Эриксен 5 карра Даниянинг энг яхши футболчиси, бу — рекорд

«Тоттенҳэм» клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Даниянинг 2018 йилдаги энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди. Эриксендан ташқари ушбу совринга «Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхель ва «Боруссия Дортмунд» ярим ҳимоячиси Томас Дилейни даъвогарлик қилганди.

Кристиан фаолияти давомида 5 карра Даниянинг энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлди. Бу орқали у Бриан Лаудруп қайд этган рекордни янгилади, деб ёзади Б.Т.

Лаудруп ушбу совринни 4 марта қўлга киритганди. Ўтган йили 26 ёшли ўйинчи «Тоттенҳэм» сафида 47 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, Эриксен Дания терма жамоаси билан ЖЧ—2018 нинг 1/8 финалида Хорватия билан тўқнаш келиб, пенальтилар сериясида мағлуб бўлди(3:2). Эриксен мусобақада 1 та гол ва 1 та голли пасга муаллифлик қилди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz