Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» украиналик ҳужумчи билан шартнома имзолади

«Навбаҳор» украиналик ҳужумчи билан шартнома имзолади

  08.01.2019 12:09
  0
  662
«Навбаҳор» украиналик ҳужумчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумда ҳам юксак мақсадларни ўз олдига қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мавсумлар оралиғидаги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бугун “лочинлар” яна бир янги легионер футболчи билан шартнома имзолашди. Бу  украиналик ҳужумчи Александр Касьян.

Касьян ва Сариков 1

Мазкур форвард 1989 йилнинг 27 январида Украинанинг Донецк вилоятида таваллуд топган. Касьян бунгача Украинанинг “Ильичевец”  (Мариупол), “Шахтёр” (Донецк), “Заря” (Луганск), “Карпати” (Львов), Россиянинг “Томь” (Томск), “Химик” (Дзержинск), “Факел” (Воренеж), “Балтика” (Калининград) ва Курскнинг “Авангард” жамоаларида тўп сурган. Шунингдек, Украина U-17 ҳамда Украина U-21 терма жамоаларида ҳам ўйнаган.  

Касьян ва Сариков 2

Биз – Касьянга севимли жамоамиз таркибида омад ёр бўлиб, ўз голлари билан “Навбаҳор” мухлисларини хурсанд этиши, шунингдек, “лочинлар”нинг зафарларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz