Қайднома

Қидирув

Уммон термаси нечоғли хафвли?

Уммон термаси нечоғли хафвли?

  09.01.2019 03:29
  0
  725
Уммон термаси нечоғли хафвли?

ОК-2019даги илк рақибимиз - Уммон термаси типик араб жамоаси. Жамоада қандай мутахассис ишламасин, у янги услубларни жорий этишда қийналади. Лекин уммонликлар прессингга прессинг билан жавоб бера олишади. Голландиялик Пим Вербек гуруҳ босқичида 2-ўринни кўзламоқда. У шунингдек, Япония термасини асосий рақиб ўрнида кўрмоқда. Умуман, Уммон термаси Осиё кубогида ниҳоят, гуруҳ босқичидан чиқиш учун яхши имкониятга эга. Чунки бу сафар 3-ўрин соҳиби ҳам 1|8 финалга йўл олиши мумкин.

Уммон терма жамоаси

Лақаби: «Ал-Аҳмар» («қизиллар»)

Жамоа сардори: Аҳмад Муборак («Ал-Мусаймир», Уммон)

Бош мураббий: Пим Вербек (2016 йил 14 декабрдан)

Стадиони: «Султон Қобус» СМ, Маскат шаҳри (сиғими - 34000)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 82 (2018 йил 20 декабрь)

Энг йирик ғалабаси: Бутан - 14:0 (2017 йил 28 март, Маскат)

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Аҳмад Муборак (162та)

Энг кўп гол урган футболчи: Хани ал Дабит (42та)

Осиё кубогидаги иштироки: 4 марта (2004-2015)

Осиё кубогидаги статистикаси: 9та ўйин, 2та ғалаба, 3та дуранг, 4та мағлубият. Тўплар нисбати 6-11

Техник ҳамкори: Jako (2018 йилдан)

 

Бугунги жамоа

Али ал Ҳабсий йўқ, демак, дарвозага Файз ал Рушайдий қўйилса керак. Ҳимояда Саъд ал Муҳайний, Али Ал Бусайдий, Муҳаммад ал Мусаламий, Муҳаммад ал Балуший квартетининг жой олиши эҳтимоли катта. Пим Вербек томонидан танланган футболчилардан атиги 5 нафари терма жамоа сафида 15та ёки кўпроқ ўйин ўтказган, холос. Ярим ҳимоя ва ҳимояда тажрибали ўйинчиларга ишонч билдирилмоқда. Аҳмад Муборак (сардор) ва Жамил ал Яҳмадий («Ал-Вакра») ҳужум билан боғламга жавоб беришса керак. Терма жамоа сардори 2018 йил бошида ўтказилган Форс кўрфази кубогининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. У ҳимояда ўта аниқлик билан ҳаракатланиб, бутун араб футболи мутахассисларини лол қолдирганди. Чунончи, Уммон термаси қувноқ футболга мойил. Лекин сўнгги йилларда икки қанотдан бошланадиган прессинг услубига мослашмоқда. Узун узатмалар якуний ҳужум учун бошланғич ҳаракат бўлади.

Бош мураббий

Пим Вербек. 1956 йилнинг 12 мартида Роттердам шаҳри (Голландия)да туғилган. Бундан олдин Ж.Корея ва Австралия термаларини ҳам бошқарган. Уммон термаси Форс кўрфази кубоги-2018да ғалаба сари етаклади. Умуман, бўлажак рақибимиз 2018 йили голланд мутахассиси қўл остида яхшигина статистика қайд этди: 5та ғалаба, 7та дуранг ва 1та мағлубият. Маълумот ўринда айтиш керак, Уммон термаси 43 йиллик тарихида атиги 2 нафар маҳаллий мураббийга ишонч билдирган.

Сўнгги 2 ойдаги ўйинлари

13 декабрь. Уммон - Тожикистон - 2:1. Голлар: Муҳаммад ал /ассаний (74), Мотаз Салоҳ Абд Рабоҳ (76).

16 декабрь. Уммон - Тожикистон - 1:0. Гол: Холид бин Халифа ал

Ҳажрий (58).

27 декабрь. Уммон - Ҳиндистон - 0:0.

30 декабрь. Уммон - Австралия - 0:5.

2 январь. Таиланд - Уммон - 0:2. Голлар: Аҳмад Кано (25), Муҳаммад ал /ассаний (55).

Ўзаро раҚобат

Ўзбекистон ва Уммон термалари 5 бора ўзаро тўқнаш келган. Ҳисоб-китоб уммонликлар фойдасига 4:1. Яъни вакилларимиз атиги 1 марта ғалаба қозониб, 4та ўйинда мағлубиятни тан олишган. 2014 йилнинг 29 май куни бўлиб ўтган охирги тўқнашув (ўртоқлик)да ҳам рақиб устун келганди. Умуман, 2001 йилнинг 13 октябридан буён бу жамоани енголмаяпмиз. Демак, нохуш анъанага чек қўйиш футсати етди.

Ўзаро сўнгги баҳс. 2014 йил 29 май. Тошкент. «Жар» стадиони. 5000 томошабин. Ўзбекистон - Уммон - 0:1. Ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон). Гол: Эйд Муҳаммад ал Фарсий (30).

Мундиал йўлида

Ўзбекистон ва Уммон термалари ЖЧ-2002 саралашида ўзаро 2 марта куч синашган. Вакилларимиз уйда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, сафарда аламли мағлубиятни тан олишган.

2001 йил 8 сентябрь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 25000 томошабин. ЖЧ-2002 саралаши. Иккинчи босқич. «B» гуруҳи. Ўзбекистон - Уммон - 5:0. Ҳакам: Масъуд Моради (Эрон). Голлар: Жаъфар Ирисметов (17, 73), Максим Шацких (38-пен.), Миржалол Қосимов (50, 67).

2001 йил 13 октябрь. Маскат. «Султон Қобус» СМ. 400 томошабин. ЖЧ-2002 саралаши. Иккинчи раунд. «B» гуруҳи. Уммон - Ўзбекистон - 4:2. Ҳакам: Масаёши Окада (Япония). Голлар: Ёқуб ал Муҳаиний (50, 83), Фавзи Башир (52), Бадар ал Махруқий (89) - Февзи Давлетов (5), Набил Ашур (27-авт.).

Айтганча,  Уммон футбол Федерацияси президенти Салим Саид Аль-Ваҳайби ҳамда Уммон ФФ вице-президенти Жассим Аль-Шукили терма жамоа футболчилари билан учрашди. Уммонлик журналист Файсал Салимнинг маълум қилишича, Уммон ФФ президенти ўз футболчиларига эртанги Ўзбекистонга қарши ўйин учун алоҳида мукофот ваъда қилган. Бу ҳақда Уммон ФФ матбуот хизмати ҳам хабар берди.

Жаъфархон БОБОХОНОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz