ОСИЁ КУБОГИ-2019 ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ЁШ ДИАГРАММАСИ. 2019 йилнинг илк кунлари ҳолатига кўриб чиқсак, Осиё кубоги учун «заявка» қилинган футболчилар 21та ёш тоифасига мансублар. Ўхшашликни қаранг, Россия-2018 мундиалида ҳам айнан 21та ёш тоифасидаги футболчилар қатнашишганди. Жорий Осиё чемпионати иштирокчилари орасида янги асрда туғилган (2001 йилнинг 1 январдан кейин) футболчи йўқ. 1980 йили таваллуд топган, яъни 38 ёшни уриб қўйган ягона футболчи - турнирнинг «отахон» иштирокчиси.
* Осиё кубоги иштирокчилари рўйхатига назар солсак, 1992 йили туғилган футболчилар кўпроқ - 68 нафар. Умуман олганда, жаҳон чемпионати тарихида ҳам айнан 26 ёшда бош ролга чиққан футболчилар кўп. Яққол мисол сифатида Диего Армандо Марадона (ЖЧ-86), Зайниддин Зидан (ЖЧ-98) ҳамда Андрес Иньеста (ЖЧ-2010) каби юлдузларни кўрсатиш мумкин.
10 НАФАР ЭНГ ЁШ ФУТБОЛЧИ
Чемпионатнинг энг ёш иштирокчиси - Муҳаммад Довуд (18 ёш). Ироқ терма жамоаси ҳужумчиси 2000 йилнинг 22 ноябрь куни Бағдод шаҳрида таваллуд топган. 2016 йили Ҳиндистонда ўтказилган U-16 тоифасидаги Осиё чемпионати тўпурари (6та гол) ва энг фойдали футболчиси. Айни пайт «Ал-Нафт» клуби аъзоси. Ироқ термасининг тажрибали ярим ҳимоячиларидан бири Меҳди Камол 30 декабрь куни жароҳатланиб, сафдан чиққач, бош мураббий Сречко Катанец унинг ўрнига айнан Муҳаммад Довудни таклиф этди.
10 НАФАР ЭНГ ЁШИ КАТТА ФУТБОЛЧИ
Чемпионатнинг энг «қари» иштирокчиси - Женг Жи (38 ёш). Хитой терма жамоаси сардори 1980 йилнинг 20 август куни туғилган. Осиё кубоги-2004 финалчиси ва турнир рамзий терма жамоаси вакили. Охирги 3та қитъа биринчилигида хитойликларни жамоа сардори сифатида майдонга бошлаб тушди. Хитой миллий жамоасидаги умумий статистикаси чакки эмас: 104та ўйин, 15та гол. Бизнинг вакилимиз - Игнатий Нестеров ушбу рўйхатнинг 6-қаторида турибди.
ИШТИРОК МАСАЛАСИ
Игнатий Нестеров БАА майдонларида майдонга тушса, Осиё чемпионатининг мутлақ рекордчисига айланади. Миллий жамоамиз дарвозабони бундан олдинги 4та қитъа биринчилиги (2004, 2007, 2011 ва 2015 йиллар)да қатнашган. Демак, бу сафаргиси унинг учун 5-турнирдир. Яна 10 нафар футболчи Осиё кубогида 4 марта иштирок этган. Бироқ уларнинг ҳеч бири жорий йилги турнирга «заявка» қилинмаган. Яна бир факт шуки, Ироқ терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Юнус Маҳмуд ўзи иштирок этган барча мусобақаларда гол урган.
Аднан ал Таляний (БАА) - 1984, 1988, 1992, 1996
Ли Минг (Хитой) - 1992, 1996, 2000, 2004
Меҳди Маҳдавикия (Эрон) - 1996, 2000, 2004, 2007
Жавод Некунам (Эрон) - 2004, 2007, 2011, 2015
Юнус Маҳмуд (Ироқ) - 2004, 2007, 2011, 2015
Ясухито Эндо (Япония) - 2004, 2007, 2011, 2015
Билол Муҳаммад (Қатар) - 2004, 2007, 2011, 2015
Сауд Ҳаририй (С.Арабистони) - 2004, 2007, 2011, 2015
Сервер Жепаров (ўзбекистон) - 2004, 2007, 2011, 2015
Темур Кападзе (Ўзбекистон) - 2004, 2007, 2011, 2015
Игнатий Нестеров (Ўзбекистон) - 2004, 2007, 2011, 2015 + 2019
Жорий чемпионат 8 нафар футболчи учун ҳисоб бўйича тўртинчи бўлишини ҳам айтиш жоиз. Булар орасида 2 нафар вакилимиз бор: Анзур Исмоилов ва Марат Бикмаев.
Исмоил Матар (БАА) - 2004, 2007, 2011 + 2019
Марат Бикмаев (Ўзбекистон) - 2004, 2007, 2011 + 2019
Аҳмад Кано (Уммон) - 2004, 2007, 2015 + 2019
Женг Жи (Хитой) - 2004, 2007, 2015 + 2019
Амир Шафий (Иордания) - 2004, 2011, 2015 + 2019
Масъуд Шожаи (Эрон) - 2007, 2011, 2015 + 2019
Волид Абдуллоҳ (С.Арабистони) - 2007, 2011, 2015 + 2019
Анзур Исмоилов (Ўзбекистон) - 2007, 2011, 2015 + 2019
А.ҲАМИДОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20