Қайднома

Қидирув

Осиё Кубоги: Саудия Арабистони КХДРни тор-мор келтирди

Осиё Кубоги: Саудия Арабистони КХДРни тор-мор келтирди

  08.01.2019 23:34
  0
  453
Осиё Кубоги: Саудия Арабистони КХДРни тор-мор келтирди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган баҳсда саудларнинг қўли баланд келди.

Учрашувни араблар фаол бошлашди ва бу 28–дақиқага келиб ўз самарасини берди. Ҳатан Баҳебри чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

37-дақиқада номинал мезбонлар стандарт вазиятни голга айлантиришди: жаримадан узатилган тўпни Муҳаммад Ал-Фатил бутсаларининг таг қисми билан дарвозага тўғирлаб юборди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Хан Кван Сон иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди ва жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.

Иккинчи бўлим ҳам анча фаол бошланди, қизиғи камчилик қолган корейсларда ҳа бир қатор хавфли вазиятлар юзага келди. 70-дақиқада Салим ал Досарий ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, ўйин якунланиши арафасида Фаҳад ал Муваллад рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, Саудия Арабистони Е гуруҳи пешқадамига айланиб олди, бу гуруҳнинг иккинчи ўйинда Катар ва Ливан термалари баҳс олиб боришади.

ОСИЁ КУБОГИ. 1-ТУР

САУДИЯ АРАБИСТОНИ – КХДР - 4:0 (2:0)

Голлар: 1:0 – 28 Баҳебри, 2:0 – 37 Ал-Фатил, 3:0 – 70 Ал-Досари, 4:0 – 87 Ал-Муваллад.

Саудия Арабистони: Муҳаммад ал Овайс, Али ал Булайҳи, Муҳаммад Ал-Фатил, Муҳаммад Ал-Бурайк, Ёсир Ал Шаҳроний (Ал-Шамроний, 82), Ҳатан Баҳебри (Муҳаммад Ал-Сайёри, 78), Ҳуссайн ал Моқаҳвий, Абдулазиз Ал-Биши (Абдурраҳмон Ғариб, 71), Абдуллон Отайф, Салим ал Досарий, Фаҳад ал Муваллад.

КХДР: Ри Мён Гук, Ким Чҳол Бом, Чан Кук Чҳол (Ри Чан Хо, 56), Ли Ил Чин, Ан Сон Ил (Ким Гён Хун, 46), Ким Сон Ги, Ри Ён Чик, Ри Ин Чҳол, Хан Кван Сон, Чон Ил Гван, Пак Кван Рён.

Огоҳлантиришлар: Ким Чхол Бом (32), Хан Кван Сон (36), Ал Досари (45), Ли Ил Чжин (53), Чон Ил Гван (90).

Четлатиш: Хан Кван Сон (44).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz