Қайднома

Қидирув

Осиё Кубоги-2019. Эрондан мастер-класс

Осиё Кубоги-2019. Эрондан мастер-класс

  09.01.2019 11:40
  0
  364
Осиё Кубоги-2019. Эрондан мастер-класс

ОК-2019 баҳсларини Эрон терма жамоаси анча ишончли тарзда бошлади. Яманга қарши кечган учрашувда форслар рақиб дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллашди. Учрашувнинг 12-дақиқасига келиб Эрон футболчилари ҳисобни очишди: Меҳди Тареми рақиб жамоа посбони қайтарган тўпни бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди. 23-дақиқада Ашкан Дежаганинг жаримадан берган зарбаси дастлаб дарвоза устуни, сўнгра Сауд ал Совадийга тегиб тўрдан жой олди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас, Тареми «дубл»ини нишонлаган бўлса, 53-дақиқада Сардор Азмун жамоасининг тўртинчи голини урди. 78-дақиқада Саман Гаддос жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, чиройли голга муаллиф бўлди. Шу тариқа, Карлуш Кейруш шогирдлари мусобақани йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлашди.

«D» гуруҳининг иккинчи ўйини бир кундан сўнг ўтказилди. Ироқ ва Вьетнам ўртасидаги учрашувда ҳам мухлислар бешта гол кўришди. Эрон - Яман ўйинидан фарқли ўлароқ, бу сафар голлар ҳар икки жамоа дарвозасига урилди. Якунда Ироқ иродали ғалабага эришди. Учрашувнинг 24-дақиқасида вьетнамликлар олдинга чиқиб олишди - Али Фаёз Аттийя ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 35-дақиқада Ҳусайн Али рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Нгуен Конг Фионг яна шарқий осиёликларни олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада Хумам Тариқ ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ҳам жамоаларда бир қатор имкониятлар юзага келди, айниқса, ироқликлар сўнгги дақиқаларда босимни оширишди. Бу уринишлар 90-дақиқада ўз самарасини берди: Али Аднан жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, жамоасига ғалаба олиб келди.

 

«D» гуруҳи. 1-тур

ЭРОН - ЯМАН - 5:0 (3:0)

7 январь. Абу-Даби. «Mohammed Bin Zayed» стадиони. 5301 томошабин.

Ҳакам: Рюжи Сато (Япония).

Голлар: Тареми (12, 25), Дежага (23), Азмун (53), Годдос (78).

Эрон: Алиризо Бейранванд, Эҳсон Ҳожсафи, Мажид Ҳусайни (Пежман Мунтазори, 46), Муртазо Пуралиганжи, Рамин Ризоян, Ашкан Дежага, Умид Иброҳими, Воҳид Амири (Саман Годдос, 60), Меҳди Тораби, Сардор Азмун, Меҳди Тареми (Карим Ансарифард, 71).

Яман: Абдуллоҳ ал Саводи, Муҳаммад Умар (Аммар Ҳамсан, 57), Ала Маҳди, Мудир ал Родаий, Муҳаммад Абдуллоҳ, Аҳмад ал Ҳифи, Воҳид Муҳаммад (Аҳмад Саид, 64), Абдулвосеъ ал Матари (Аҳмад Набил, 87), Алаа ал Саси, Аҳмад ал Сурури, Эмад Тавфиқ.

Огоҳлантиришлар: Рамин Ризоян (39) - Абдулвосеъ ал Матари (77),

Аҳмад ал Ҳифи (80), Мудир ал Родаий (83), Ала Маҳди (90).

 

ИРОҚ - ВЬЕТНАМ - 3:2 (1:2)

8 январь. Абу-Даби. «Sheikh Zayed Sports City» стадиони.

4779 томошабин.

Ҳакам: Абдулраҳмон ал-Жассим (Қатар).

Голлар: Муҳаннад Али (35), Хумам Тариқ (60), Али Аднан (90) - Али Фаёз (24-авт.), Нгуен Конг Фионг (42).

Ироқ: Жалол Ҳасан, Франс Путрос (Башар Бонян, 37), Аҳмад Иброҳим, Али Фаёз, Али Аднан, Волид Салим (Алаа Мхави, 78), Аҳмад Ёсин, Усома Рашид (Гумам Тариқ, 58), Абдуллоҳ Сафо, Ҳусайн Али, Муҳаннад Али.

Вьетнам: Данг Ван Лам, До Зи Ман, Ку Нгок Хай, Буй Тен Зунг, До Хунг Зунг, Нгуен Куанг Хай, Лионг Сюан Чионг (Нгуен Хюи Хунг, 65), Нгуен Чонг Хунг, Фан Ван Дик (Дун Ван Хао, 82), Нгуен Фонг Хонг Зуй, Нгуен Конг Фионг (Ха Дик Тин, 63).

Огоҳлантиришлар: Усома Рашид (18) - Нгуен Чонг Хоанг (1),

До Зюи Мань (48).

 

2-тур. 12 январь (шанба)

16:00            ВЬЕТНАМ - ЭРОН

18:30                 ЯМАН - ИРОҚ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz