Қайднома

Қидирув

«МЮ» Калиду Кулибалини рози қилган

«МЮ» Калиду Кулибалини рози қилган

  09.01.2019 21:19
  0
  477
«МЮ» Калиду Кулибалини рози қилган

Италиянинг «Наполи» клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали ёзда Англия чемпионатига йўл олиши мумкин. Сенегаллик футболчининг хизматларига «Манчестер Юнайтед» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, Англия клуби 27 ёшли футболчини қишги трансфер оралиғида сотиб олмоқчи эканлигини айтилган эди.

«МЮ» раҳбарияти «Наполи»нинг Европа чемпионлар лигасидан чиқиб кетиши футболчининг трансфери борасида имкониятларни оширади деб ҳисоблади, бироқ неополитанликлар музокара олиб боришдан бош тортди. Энди англияликлар Кулибалини ёзда сотиб олишга уриниб кўради.

ESPN нашрининг маълумотига кўра, Кулибали «Манчестер Юнайтед» клуби билан музокара олиб бориб, унинг розилигини олган.

Маълумот учун, жорий мавсум Кулибали Италия чемпионатининг 18та учрашувида майдонга тушди ва 3та голли узатмани амалга оширди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz