Қайднома

Қидирув

Эктор Купер: «Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман»

Эктор Купер: «Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман»

  09.01.2019 22:14
  0
  589
Эктор Купер: «Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман»

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер Осиё Кубогидан ўрин олган Уммонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Уммон бугун кучли ўйин намойиш қилди. Биз кўп вазиятларда тўпни рақибдан олиб қўйишга қийналдик. Бугун икки хил тайм ўтказдик.Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилгандик. Аммо иккинчи таймда биз устунликни рақибга бериб қўйдик.

Уммон ўйини назорат қилишга муваффақ бўлди. Биз ҳудудларда ёпишга қийналдик, рақибимиз бундан унумли фойдаланди. Лекин ҳисоб тенглашгандан кейин ҳам ғалаба қозонишимизга ишонч бор эди менда. Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман.

Терма жамоа аъзолари жисмоний жиҳатдан яхши формадалар. Шунчаки бугун биринчи ўйин бўлгани учун бир оз асабийлашдилар. Биз Уммонга қарши учрашувда тўпни назорат қила олмаганимиз учун ҳам кўп югуришга, кўп куч йўқотишга мажбур бўлдик. Кейинги ўйинларда бу хатоларимизни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

Гол киритилган вазиятда икки футболчи аъло даражада ҳаракат қилди. Лекин мен ҳар доим жамоавий ўйинга эътибор қаратаман. Футболчиларга алоҳида баҳо бермайман. Ютса бутун жамоа ютади.

Баъзи футболчиларни олдимга чақириб, уларга алоҳида кўрсатма беришим мумкин, лекин доимо уларни бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишга чақираман», - дейди Купер.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz