Қайднома

Қидирув

Осиё Кубоги: Қатар терма жамоаси Ливан устидан ишончли ғалабага эришди

Осиё Кубоги: Қатар терма жамоаси Ливан устидан ишончли ғалабага эришди

  09.01.2019 23:39
  0
  406
Осиё Кубоги: Қатар терма жамоаси Ливан устидан ишончли ғалабага эришди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Қатар ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда қатарликлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди, икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди. Айниқса ливанликлар жуда фаол ўйнашди ва бу ўйинда фаворит ҳисобланган Қатарни қийин аҳволга тушириб қўйишди.

Иккинчи бўлимни ҳам Ливан футболчилари фаол бошлашди, бироқ ҳисобни қатарликлар очишди. 65-дақиқада Бассим Ал-Ровий жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, номинал мезбонларни олдинга олиб чиқди. 79-дақиқада Алмоаз Али рақиб посбонидан қайтган тўпни бўш дарвозага жойлаб қўйди ва ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Е гуруҳида вазият қуйидагича тус олди: 1.Саудия Арабистони (3); 2.Қатар (3); 3.Ливан (0); 4.КХДР (0).

ОСИЁ КУБОГИ-2019. 1-ТУР

«Е» ГУРУҲИ

ҚАТАР – ЛИВАН 2:0 (0:0)

Голлар: 1:0 – 65 Ал-Равий, 2:0 – 79 Алмоаз Али.

Қатар: Саад Ал-Шииб, Бассим Ал-Ровий, Педро Коррея, Тариқ Салмон, Карим Будиаф, Булем Хавхи, Ассим Умар Мадибо, Абдулкарим Ал-Али, Акрам Ҳассан Афиф, Ҳасан Ал-Ҳайдос, Алмоаз Али.

Ливан: Меҳди Халил, Жон Омари, Жорж Мелки, Волид Исмоил, Роберт Мелки, Али Ҳамам, Ҳайтам Фавур, Мутах Эл-Жунайдий, Ҳассан Маатук, Ҳилол Ал-Ҳелве, Бассил Йроди.

Огоҳлантиришлар: Мелки (24), Маатук (64).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz