Қайднома

Қидирув

Эктор Купер: «Туркманистон яхши шаклланган жамоа»

Эктор Купер: «Туркманистон яхши шаклланган жамоа»

  12.01.2019 19:13
  0
  579
Эктор Купер: «Туркманистон яхши шаклланган жамоа»

Ўзбекистон - Туркманистон ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер ва ҳимоячи Анзур Исмоилов қатнашишди.

Эктор Купер: Иккинчи ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Туркманистон яхши шаклланган жамоа. Биз уларнинг Японияга қарши ўйинини томоша қилдик. Туркманистонга қарши фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Анзур Исмоилов: Туркманистонга қарши ўйинга тайёрмиз. Эртага фақат ғалаба қозониш  ва уч очкони қўлга киритиш учун майдонга тушамиз.

Эктор Купер: Уммонга қарши ўйинни ҳамма турлича таҳлил қилди. Муҳими биз ўша ўйинда ғалаба қозондик. Уммон кучли терма жамоа. Улар Форс Кўрфази мусобақасида ғалаба қозонишган. Шу сабабли уларни мағлубиятга учратганимиздан хурсандмиз. Туркманистонга қарши ўйинда аввалги хатоларимизни тўғирлаб, чиройли ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз.

Туркманистон терма жамоасининг устунликлари ҳақида гапирадиган бўлсак, улар тартибли жамоа. Японияга қарши ўйинда улар тартибли ҳаракат қилишди, лекин уларга тажриба етишмади. Эртага майдонга тушадиган ҳар икки терма жамоанинг ўз ўйин услуби бор. Ким кучлироқ эканини майдондаги ўйин кўрсатади.

Кримец қизил карточка туфайли эртанги ўйинни ўтказиб юборади. Аммо бизда унинг ўрнига майдонга тушиши мумкин бўлган икки нафар футболчи бор. Улардан қайси бири ўша пайтда яхшироқ формада бўлса, ўша футболчи асосий таркибда майдонга тушади.

Туркманистон терма жамоаси ҳимоясида ўзига яраша муаммолар бор. Биз эртага ана шу муаммолардан фойдаланиб ҳужум ташкил қилишга ва рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринамиз.

Миср терма жамоасида ишлаганимда бошқача услубда тўп сурганмиз. Ўзбекистонда бошқача услубни шакллантирмоқдамиз. Баъзи ўхшашликлар бўлиши мумкин, лекин бу икки мамлакат футболи турлича. Биз мухлисларга ва журналистларга ёқадиган ўйин намойиш қилиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Анзур Исмоилов: Терма жамоада тажрибали футболчилар билан бирга ёш футболчилар ҳам бор. Ўзига хос баланс ўрнатилган. Бизнинг ортимиздан жуда кўплаб кучли футболчилар етишиб чиқмоқда. Умид қиламизки, улар билан ўз мақсадимизга етамиз.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz