Қайднома

Қидирув

БААда ОК-2019ни фақат стадионда ёки интернетда кўришингиз мумкин

БААда ОК-2019ни фақат стадионда ёки интернетда кўришингиз мумкин

  14.01.2019 01:49
  0
  473
БААда ОК-2019ни фақат стадионда ёки интернетда кўришингиз мумкин

Дубайдаги отелда 100 та канал бор. Шулардан тахминан 10 тачаси спортга ихтисослашган, бироқ Осиё кубоги ўйинларини кўрсатмайди.
Чунки Осиё кубоги-2019 телетрансляцияси ҳуқуқини BeIN Sports сотиб олган. У Қатарга тегишли компания. Қатар ва БАА (умуман бир қатор араб мамлакатлари) ўртасида ихтилоф бор.
BeIN Sports Қатарга тегишли бўлган машҳур Al Jazeera тармоғига кирувчи компания ҳисобланади. Ўша машҳур "ПСЖ" клубининг эгаси ҳисобланган Носир Ал-Ҳелайфий оиласига қарашли бўлган лойиҳа.
ОФК Қатар ва қолган араб мамлакатлари ёки Эрон ҳамда бошқа мамлакатлар ўртасидаги адоватни максимал даражада камайтириш учун бор кучини ишга солган. Бундай олиб қаралса, ҳамма терма жамоа ҳозир Амирликларда, футбол сиёсий курашларни четлаб ўтган. Аммо Осиё кубогининг мезбони бўлган БААда шу мусобақа ўйинини кўрмоқчи бўлсангиз, фақат ва фақат стадионга бориш керак. Ёки интернет орқали BeIN Sports’га уланиш мумкин.
Масалан Ўзбекистонда Осиё ёки Европа футболини ҳам томоша қилиш учун имконият етарли. "СпортТВ" ва "УзРепорт" ўртасидаги рақобат бунга сабабчи.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz