Қайднома

Қидирув

Осиё Кубоги: Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни аяб ўтирмади

Осиё Кубоги: Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни аяб ўтирмади

  13.01.2019 22:52
  0
  571
Осиё Кубоги: Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни аяб ўтирмади

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Туркманистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Голларга бой тарзда ўтган баҳсда вакилларимиз йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

17-дақиқада Достон Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Жавоҳир Сидиқов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 24-дақиқага келиб Элдор Шомуродов орадаги фарқни иккитага етказди.

40-дақиқада эса Жалолиддин Машарипов ҳисобни йириклаштирди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Шомуродов дублини расмийлаштириб якуний ҳисобни ўрнатди.

Бундан ташқари терма жамоамиз вакиллари бир-неча маротаба дарвоза тўсинини нишонга олишди. Иккинчи бўлимда эса вакилларимиз куч тежашга қарор қилишди чоғи, темпни бироз туширишди. Шунга қарамай ҳар иккала жамоада етарлича имкониятлар юзага келди, аммо ҳисоб ўзгармай қолаверди.

ОСИЁ КУБОГИ. 2-ТУР

ТУРКМЕНИСТАН – УЗБЕКИСТАН - 0:4 (0:4)

13 январь, «Maktoum Bin Rashid al Maktoum Stadium (Al-Shabab Stadium)»

Голлар: 0:1 – 17 Сидиқов, 0:2 – 24 Шомуродов, 0:3 – 40 Машарипов, 0:4 – 42 Шомуродов.

Туркманистон: Оразмухамедов, Батыров, Сапаров, Бабаджанов, Ильясов, Ходжаев, Мингазов, Атаев (Аннаев, 44), Аннаоразов, Аманов (Титов, 65), Оразсахедов (Аннадурдыев, 46).

Ўзбекистон: Нестеров, Исмоилов, Тўхтахўжаев, Шорахмедов (Ҳошимов, 46), Зотеев, Аҳмедов (Мусаев, 76), Шукуров, Сидиқов (Алибоев, 68), Ҳамдамов, Машарипов, Шомуродов.

Огоҳлантириш: Исмаилов (71).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz