Қайднома

Қидирув

Игуаин “Челси”да 18 ой ижарада ўйнамоқчи

Игуаин “Челси”да 18 ой ижарада ўйнамоқчи

  14.01.2019 11:03
  0
  365
Игуаин “Челси”да 18 ой ижарада ўйнамоқчи

Италиянинг “Милан” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин мазкур ойда Англиянинг Челси” жамоаси таркибидан ўрин олиш ниятида. 31 ёшли аргентиналик форвард Лондон клубига трансфер қилиниши хусусида расмий баёнот берди, дея хабар берди Football Italia нашри Sky Sport Italia манбасига таянган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, “россонерилар” 2018/2019 йиллар мавсуми арафасида Игуаинни “Ювентус”дан кейинчалик 36 миллион еврога харид қилиш мақсадида 18 млн. еврога ижарага олишганди. 

Гонсало айни пайтгача миланликлар сафида Италия “А” сериясининг 15та баҳсида майдонга тушиб, 6та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.  Шундай бўлса-да, “Милан” жамоаси тажрибали форвардни харид қилишдан воз кечиши мумкин. 

“Челси” клуби раҳбарияти эса жамоа бош мураббийи  Маурицио Саррининг илтимосига кўра, Игуаиннинг трансфери борасида туринликлар билан музокара олиб бормоқда.

“Аристократлар” директори Марина Грановская “Ювентус” раҳбариятига “Челси” футболчини ижарага олмоқчи эканлигини тушунтирди, аммо “кекса синьора” Игуаинни харид қилиш кафолатини сўрамоқда.

Аммо “Милан” ҳам аргентиналик ҳужумчини унинг ўрнига муносиб футболчи топмагунча қўйиб юбормоқчи эмас, туринликлар эса Гонсалони “Челси” вакили Альваро Моратага алиштирмоқчи эмаслар.  Ушбу вазиятда эса лондонликлар Игуаинни кейинчалик сотиб олиш шарти билан 18 ойга ижарага олишади. Аммо бу миланликларни қониқтирмаслиги аниқ.

Улуғбек УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz