Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Ла-лиганинг 19-тури доирасидаги “Бетис”га қарши кечган баҳсда (мазкур ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди) жароҳат олди. 31 ёшли франциялик футболчи ўша учрашувнинг биринчи бўлими сўнгги дақиқасида рақиб ҳимоячиси Марк Бартро билан тўқнашиб кетиб, ўнг жимжилоғини жиддий тарзда жароҳатлаб олди.
Танаффусдан кейин эса Бенземанинг ўрнига майдонга 21 ёшли Кристо Гонсалес тушиб, Примерадаги дебютини нишонлади. Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, илк марта Испания чемпионатининг бошланғич таркибида “Реал” ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде майдонга тушди. Бунгача 20 ёшли уругвайлик хавбек 4 марта захирадан майдонга туширилганди.
Карим Бензема Ла-лиганнг жорий мавсумидаги 19та баҳсда 7та гол уриб, 3та голга ҳаммуаллифлик қилди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мадридликлардан Тибо Куртуа, Марко Асенсио, Гарет Бэйл, Тони Кроос, Хавьер Санчес ва Мариано Диаслар жароҳат олишганди. Энди Бензема ҳам мазкур футболчиар қаторига қўшилди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20