Қайднома

Қидирув

Жавоҳир Сидиқов: "Японияга қарши ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

Жавоҳир Сидиқов: "Японияга қарши ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

  14.01.2019 09:26
  0
  305
Жавоҳир Сидиқов:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Туркманистонга қарши ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлган Жавоҳир Сидиқов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Дастлабки иккита ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилганимиздан жуда хурсандмиз. Японияга қарши ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Туркманистонга қарши ўйин мен учун алоҳида аҳамият касб этди. Мазкур учрашувда миллий терма жамоа таркибидаги илк голимни уришга муваффақ бўлдим. Бу мен учун тарихий кун бўлиб қолади. Энди голларим сонини ошириб боришга ҳаракат қиламан. 
Туркманистонга қарши ўйинда гол урган футболчиларнинг барчаси 25 ёшгача бўлган футболчилар. Яъни биз ёш авлод вакилларимиз. Тажрибали футболчилар билан ёнма-ён тўп суриб, кўп нарсани ўрганяпмиз. Мақсадимиз, келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида кўплаб ғалабаларга эришиш, Ватанимиз жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиш.

Биз Осиё Кубогига катта мақсадлар билан келганмиз. Ана шу мақсад йўлида бор кучимизни сарфлашга тайёрмиз", - деб айтиб ўтди Жавоҳир Сидиқов.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz