Қайднома

Қидирув

«Ювентус» «Милан»ни мағлуб этиб Италия суперкубогини қўлга киритди

«Ювентус» «Милан»ни мағлуб этиб Италия суперкубогини қўлга киритди

  17.01.2019 00:31
  0
  400
«Ювентус» «Милан»ни мағлуб этиб Италия суперкубогини қўлга киритди

«Ювентус» ҳамда «Милан» жамоалари ўртасидаги Италия суперкубоги баҳси ўз поёнига етди. Саудия Арабистонидаги «King Abdullah Sports City» стадионида кечган баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди.

Дастлабки бўлимда ҳар иккала жамоа ҳам деярли тенгма-тенг ўйнаб, етарлича вазиятларни яратишди, бироқ ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда эса туринликлар нисбатан ақллироқ футбол намойиш этишди, ўйин тизгинини қўлга олишди ва 61-дақиқада Пьяничнинг суперпасини Роналду боши билан дарвозага йўллаб голга айлантирди.

Орадан кўп ўтмай «Милан» майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Аммо баҳснинг охиригача мағлубиятдан қутилиб қолишга интилишди, лекин буни уддалай олишмади.

ИТАЛИЯ СУПЕРКУБОГИ

ЮВЕНТУС – МИЛАН - 1:0 (0:0)

16 январь, 22:30, «KingAbdullahSportsCity»

Гол:1:0 – 61 Роналду.

Ювентус: Шченсни, Бонуччи, Алекс Сандро, Жоау Канселу, Кьеллини, Бентанкур (Бернардески, 86), Пьянич (Жан, 65), Матюиди, Дуглас Коста (Хедира, 89), Роналду, Дибала.

Милан: Доннарумма, Сапата, Родригес, Калабрия, Романьоли, Лукас Пакета (Борини, 71), Бакайоко, Кастильехо (Игуаин, 71), Кессиэ, Чалханоглу, Кутроне (Конти, 79).

Огоҳлантиришлар: Чалханоглу (21), Алекс Сандро (26), Пьянич (44), Кастильехо (45), Родригес (87), Дибала (90).

Четлатиш: Кессиэ (73).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz