Қайднома

Қидирув

Анзур ИСМОИЛОВ: «Япония ҳар қандай ҳолатда ҳам фаворит»

Анзур ИСМОИЛОВ: «Япония ҳар қандай ҳолатда ҳам фаворит»

  17.01.2019 14:49
  0
  372
Анзур ИСМОИЛОВ: «Япония ҳар қандай ҳолатда ҳам фаворит»

Япония термасига қарши кечадиган, кўпчилик томонидан катта қизиқиш билдирилаётган ўйин арафасида термамизнинг яна бир тажрибали вакили, маълум муддат Хитой чемпионатида тўплаган малакасидан миллий жамоада ҳам фойдаланаётган маҳоратли ҳимоячи Анзур Исмоилов ўйинолди фикрларини биз билан ўртоқлашди.

 

- Анзур, аввало, Туркманистонга қарши кечган ўйин ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдим. Бундай осон ғалабани кутмаганми-динглар?

- /алаба қозонишимизни сезгандим, лекин биринчи бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасини жавобсиз тўрт маротаба ишғол қиламиз, деб сира ўйламагандим. Ушбу чиройли ғалабанинг бир нечта омиллари бор. Биринчи навбатда, футболчиларимизнинг кайфиятлари жуда кўтаринки ва аъло даражада эди. Бизда ҳар бир ўйин олдидан шундай кайфият ҳукм-ронлик қилса, исталган рақибни енга оламиз. /алабанинг яна бир омили - тезкор гол урилгани. Ўйиндан олдин мураббийлар ҳам шу ҳақда гапириб, вазифани уддаласак, ишимиз анча енгиллашишини айтишганди. +олаверса, рақиб футболчилари ҳам ҳимояда хатоларга йўл қўйишди. Ўз ўрнида туркманистонлик футболчиларга нисбатан прессинг қўллаб, уларни янглишишга мажбур этдик.

- Лекин ҳисобни қўшниларимиз очишлари мумкин эди. Ўйиннинг бошида жарима майдончамиз яқинида юзага келган вазиятни назарда тутяпман. Ўша ҳолатда гол бўлганида, вазифамиз қийинлашарди, тўғрими?

- Ҳа, ўша вазиятда жарима майдончамиздан бир-икки метр узоқликда туркманистонлик футболчи йиқилди. Мабодо, қоида бузилиши жарима майдончаси ичида бўлиб, пенальти белгиланган тақдирда ҳам бу учрашувда ғалаба қозонишимиз тайин эди. Барибир, Туркманистон маҳорат ва тажриба бобида Япония эмас. Биз рақибдан яққол устун эдик ва буни натижа билан ҳам исботладик.

- Иккинчи бўлимда мухлислар гол кўришмади. Бу билан рақибни аядингларми ёки кейинги ўйин учун кучни тежадингларми?

- Иккинчи вариантни тўғри, деб ҳисоблайман. Биринчи бўлимда масала деярли 90 фоизга ҳал қилингани учун тўлиқ куч билан ҳаракат қилмадик. Бу билан «Бўлди, энди дарвозани ишғол қилмаймиз», деган тушунча йўқ эди. Танаффусдан сўнг меҳмонлар ҳам яхши ҳимояланишди.

- Нимчорак финалда қайси жамоа билан ўйнамасликни хоҳлардингиз?

- Мақсадимиз имкон қадар узоқроққа бориш экан, рақиб танламаслигимиз керак. У Австралия бўладими, +атарми ёки Саудия Арабистони, бунинг унчалик аҳамияти йўқ. Ўз олдига олий мақсад қўйган жамоалар исталган рақиб билан майдонга тушишга тайёр бўлиши керак. Мураббийларимиз биз билан суҳбатлашганларида ҳам шу ҳақда уқтиришади. Гарчи Япония билан ўйинда бизни дуранг натижа қаноатлантирса-да, фақат ғалаба илинжида майдонга тушамиз.

- Япониянинг Уммонга қарши ўйинини кўрдингизми?

- Йўқ, бу учрашувни кўра олмадим. Лекин Япония - Туркманистон ўйинини томоша қилгандим.

- Ҳозирги Япония бундан 10 йил олдинги Япониядан фарқланади. Айни пайт мазкур жамоа билан бемалол ўйнаса ва ғалаба қозонса бўлади. Шу фикрга қўшиласизми?

- Биласизми, Япония ҳар қандай ҳолатда ҳам фаворит бўлиб қолаверади. Мен «самурайларнинг» бугунги авлодини ҳам кучсиз демаган бўлардим. Жамоа таркибида бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилишга қодир футболчилар етарли. Аммо ўйин билан ўйиннинг фарқи бўлади. Бу учрашув гуруҳ ғолибини аниқлаб бериш баробарида, жамоа-ларнинг нимчорак финалдаги рақиблари номига ҳам ойдинлик киритади. Икки етакчининг ўйинини жуда кўпчилик интиқлик билан кут-япти.

- Гуруҳларнинг дастлабки ўйинларида қайд этилган натижалар алдамчи бўлиши мумкинми?

- Менимча, шундай ҳам бўлди. Айниқса, 1-турда салбий натижа қайд этган жамоалар кейинги ўйинларда ўзларига келиб олишди. Аксинча, шов-шув кўтарганлар гуруҳдан чиқа олишмади ҳам. Масалан, Ҳиндистон термаси. Уларга йирик ҳисобда ют-қазган Таиланд эса ўз квартетида иккинчи поғонани эгаллаб, нимчорак финалга йўл олди. Умуман, биз ҳам биринчи ўйинимизда нима бўлганини тушунмай қолдик. Уммон кучсиз рақиб эмасди, улар яқинда Кўрфаз кубогида чемпион бўлишганди. Биз эса сўнгги икки ой давомида ўртоқлик ўйинлари ўтказмадик. Бу ҳолат ҳам бизга салбий таъсир қилди. Барибир, ўйин амалиётига кўп нарса боғлиқ.

- Эктор Куперни тушуна бошлаяпсизларми?

- Биздан нима талаб қилаётганини анча тушуниб қолдик. Лекин майдонда футболчилар ўйнайди, кўп нарса ўзимизга боғлиқ.

- Шу кунгача ўтказилган ўйинларни таҳлил қилиб, қайси жамоа-ларни чемпионлик учун фаворит сифатида кўрсатган бўлардингиз?

- Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Эрон термалари чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб туришибди. +олаверса, +атар ва Саудия Арабистони жамоалари ҳам кучли ўйин намойиш этишяпти. Уларни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Биз чемпион бўлишимиз учун бу жамоаларни енгишга тайёр туришимиз лозим.

 

Камолиддин суҳбатлашди

Дубай, БАА

Manba: "InterFutbol" gazetasi


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz