Қайднома

Қидирув

ПФЛ: стадионларга белгиланган талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди

ПФЛ: стадионларга белгиланган талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди

  17.01.2019 14:01
  0
  382
ПФЛ: стадионларга белгиланган талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди

2019 йилги мавсумда ПФЛ байроғи остида ўтказиладиган Суперлига, Про лига, U-21 биринчилиги, аёллар чемпионати учрашувлари бўлиб ўтадиган стадионлар учун қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланди.

Низомда миллий чемпионат доирасидаги ўйинларни ўзида қабул қилувчи стадион қандай талабларга жавоб бериши батафсил кўрсатиб ўтилган. Жумладан, стадион трибуналари қандай бўлиши, футбол майдони ҳолати бўйича талаблар, дарвоза устунлари, дарвоза тўсинлари ва қўшимча дарвоза устунлари стандартлари, ёритгичлар қуввати, соат ва ҳисобни кўрсатувчи таблолар бўйича шартлар, майдон четида ўрнатиладиган реклама тўсиқлари, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўтириб ишлайдиган медиа марказ ва медиа трибуна бўйича талаблар тўлиқ кўрсатиб ўтилган. 

Низом илк марта ўзбек тилида ҳам ишлаб чиқилди. Уни ПФЛ расмий сайти Ҳужжатлар бўлимидан юклаб олиш мумкин.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz