Қайднома

Қидирув

Осиё кубоги-2019,«Е» гуруҳи: Қатар ва Ливанда ғалаба

Осиё кубоги-2019,«Е» гуруҳи: Қатар ва Ливанда ғалаба

  17.01.2019 23:15
  0
  390
Осиё кубоги-2019,«Е» гуруҳи: Қатар ва Ливанда ғалаба

Саудия Арабистони ва Қатар терма жамоалари гуруҳ етакчилигини аниқлаб олиш учун майдонга тушишди. Бу баҳсда қатарликлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда Алмоаз Али иккита гол уриб, жамоасига биринчи ўринни тақдим этди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Ливан термаси КХДР билан баҳс юритди. Шаржа шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда ливанликлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

10-дақиқада Пак Кван Рёнг пнеальтини аниқ бажариб корейсларни олдинга олиб чиққан бўлса. Ливан бунга Феликс Мелки, Ҳилол Эл-Ҳелви ва Ҳассан Маатукларнинг голлари билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, Қатар гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди. Саудия эса иккинчи ўринда қолди ва плей-оффда Япония билан куч синашадиган бўлди. Ливан эса учинчи ўриндаги жамоалар орасида энг ёмон натижани қайд этган иккинчи термага айалнди ва мусобақани тарк этди.

Осиё Кубоги, 3-тур
Е гуруҳи

Саудия Арабистони – Қатар 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 45+1 Алмоаз Али, 0:2 – 80 Алмоаз Али.

 

Ливан – КХДР 4:1 (1:1, 3:0)

Голлар: 0:1 – 9 Пак Кван Рён, 1:1 – 27 Мелки, 2:1 – 65 Эл-Ҳелви, 3:1 – 80, пенальти Маатук, 4:1 – 90+8 Эл-Ҳелви.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz