Қайднома

Қидирув

«Арсенал» Хамес вариантини кўриб чиқмоқда

«Арсенал» Хамес вариантини кўриб чиқмоқда

  18.01.2019 14:29
  0
  405
«Арсенал» Хамес вариантини кўриб чиқмоқда

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳуқуқий жиҳатдан «Реал»га тегишли «Бавария» ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг ижараси имкониятини кўриб чиқмоқда.

Мюнхенликлар 27 ёшли колумбиялик футболчини 3 миллион фунт эвазига қўйиб юборишга тайёрлар. Хамеснинг ярим йиллик ижарасига «Бавария»га айнан шу қийматга тушади.

«Арсенал» хавбекка январда бошқа клубга равона бўлиши мумкин Месут Ўзилга ўринбосар сифатида қарамоқда.

Хамес «Бавария»да 2017 йилдан буён икки мавсумлик ижара доирасида тўп суриб келмоқда, бироқ бош мураббий Нико Ковач қўл остида у доим ҳам асосий таркиб ўйинчиси эмас.

Немисларда футболчини мавсум охирида 42 миллион еврога батамом сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz