Қайднома

Қидирув

«Сурхон» сафида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтмоқда

«Сурхон» сафида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтмоқда

  18.01.2019 11:21
  0
  745
«Сурхон» сафида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтмоқда

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган Термизнинг «Сурхон» жамоаси 12 январь куни ўзининг илк ўртоқлик учрашувида «Пахтакор» жамоасига қарши баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда имкониятни бой берган эди. 

Жамоа йиғин мобайнида бир қатор жамоалар билан куч синашишни мақсад қилган. Жумладан, термизликлар 23 январда «Бухоро»га қарши баҳс олиб боришади. 

Қайд этиш жоизки, «Сурхон»нинг йиғинида бир қатор футболчилар иштирок этишмоқда. Жумладан, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Саламат Қутибоев, Азамат Алланиёзов, Аюбхон Нўъмонов, Асилбек Омонов каби ўйинчилар ҳозирда ушбу клуб сафида шуғулланишмоқда. 

Шунингдек, тажрибали футболчи Шерзод Каримов ҳам «Сурхон» жамоаси машғулотларига қўшилди.  


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz