Қайднома

Қидирув

Ишонаверинг, ПФЛ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди!

Ишонаверинг, ПФЛ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди!

  18.01.2019 20:53
  0
  603
Ишонаверинг, ПФЛ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ўзбек футболида коррупция, порахўрлик ва таъмагирлик каби иллатларни йўқотиш ва уларга қарши курашиш йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Мана шундай ноқонуний ҳаракатлар билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига топшириш мақсадида мунтазам равишда текширув ишлари амалга оширилмоқда. Ана шундай текширув ишлари натижасида ПФЛ Спорт бўлими мутахассиси Родион Кондратьев таъмагирлик билан шуғулланаётгани маълум бўлди.

У Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Ёшлар Иттифоқи"нинг "Иттифоқ" жамоасини Про-лиганинг "В" лигасида иштирок этиши учун лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган. Бу ҳақида хабар топган ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказди. Ана шу тадбир натижасида бугун Родион Кондратьев Ўзбекистон Давлат Косерваториясининг ёнида 1 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасида жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

 

Эндиликда Родион Кондратьев ўз қилмиши учун қонунда белгиланган тартибда жавогарликка тортилади. Шунингдек, Родион Кондратьев билан биргаликда мана шундай таъмагарликка қўл урган жиноий шериклари ҳам қонун олдида жавоб беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу ҳолат мана шундай нопок мақсадларни кўзлаб юрган бошқа шахсларга ҳам ибрат бўлишига умид билдириб, кимки порахўрлик, таъмагирлик каби иллатлар орқали ўзбек футболи ривожига тўсқинлик қилишга уринадиган бўлса, қонунда белгиланган қатъий жазога тортилиши бўйича огоҳлантиради.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz