Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедов: "Катта иштиёқ эвазига Австралия тўсиғидан ўта оламиз"

Одил Аҳмедов: "Катта иштиёқ эвазига Австралия тўсиғидан ўта оламиз"

  19.01.2019 03:00
  0
  455
Одил Аҳмедов:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдиб ўтди.

"Японияга қарши терма жамоамиз яхши ўйнади. Аммо мағлубиятга учраш ҳамиша ёқимсиз. Футболда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Терма жамоада ички муҳит аъло даражада, барча кейинги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Олдинга қараб интилиш кераклигини барча яхши тушуниб турибди. 21 январь куни бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди, бу учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, бошқа йўл йўқ.  Осиё Кубогининг амалдаги соҳибини таслим этиш осон эмас, албатта. Австралия кучли терма жамоа. Аммо катта иштиёқ эвазига Австралия тўсиғидан ўта оламиз, деб ўйлайман. Ортимизда бутун Ўзбекистон қўллаб-қувватлаб турганини ҳис қилмоқдамиз. Бу бизга жуда катта куч бермоқда. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ!", - деди Одил Аҳмедов.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz