Қайднома

Қидирув

Ла Лига грандлари маош тўлаш борасида ҳам энг илғор

Ла Лига грандлари маош тўлаш борасида ҳам энг илғор

  19.01.2019 10:26
  0
  356
Ла Лига грандлари маош тўлаш борасида ҳам энг илғор

УЕФА ташкилоти Европа клубларининг сўнгги ўн йил ичидаги молиявий фаолиятини таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, «Реал» энг катта маош ведомостига эга бўлган клуб бўлиб чиқмоқда. Мадридликлар 2017 йилдан ҳозиргача 406 миллион евро сарфлашган.

Ўртача йиллик ўсиш сўнгги 10 йил ичида 32 фоизни ташкил қилган. Бу Ла Лига клублари ўртача маош ведомостидан 4,8 баробар кўп деганидир.

Бу борада йигирматалик рўйхатга «Реал»дан ташқари яна иккита испан клуби («Барселона» ва «Атлетико»), тўққизта инглиз клуби («Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Ливерпуль», «Арсенал», «Тоттенхэм», «Кристал Пэлас», «Лестер» ва «Саутгемптон»), битта француз – «ПСЖ», тўртта Италиядан («Ювентус», «Интер», «Рома», «Милан») ва учта немис клублари – «Бавария», «Боруссия» Дортмунд ва «Вольфсбург.

Фақат иккита клубда маош фонди даромаднинг 70 фоиздан ошиғини ташкил қилмоқда, булар – «Рома» (83%) ва «Кристал Пэлас» (79%).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz