Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Валенсия»да иродали, «Реал»да ишончли, «Атлетико»да йирик ғалаба

Ла Лига: «Валенсия»да иродали, «Реал»да ишончли, «Атлетико»да йирик ғалаба

  20.01.2019 03:49
  0
  334
Ла Лига: «Валенсия»да иродали, «Реал»да ишончли, «Атлетико»да йирик ғалаба

Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган баҳслар давом этмоқда.

Жумладан, бугун якунланган баҳсларнинг бирида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Севилья»ни қабул қилди ва ишончли ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Учрашувда ҳисоб 78-дақиқага келиб очилди. Каземиро узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, мадридликларни олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Лука Модрич ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб майдон эгаларининг иккинчи голини урди.

Шу тариқа, «Реал» очколарини 36тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида «Севилья»ни (33) ортда қолдириб учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Шунингдек, Мадриднинг бошқа бир жамоаси «Атлетико» «Уэска» меҳмони бўлди. «Эль Алькорас»даги ўйин меҳмонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 31–дақиқасида Люка Эрнандес меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Сантьяго Арьяс жамоасининг иккинчи голини урди. 71-дақиқада Коке ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

«Матрасчилар» мазкур ғалабадан сўнг очколари сонини 41тага етказиб олишди ва турнир жадвалида иккинчи ўринда боришмоқда. «Уэска» (11) эса сўнгги ўринда бормоқда.

Куннинг сўнгги ўйинида эса «Валенсия» Вигода «Сельта» меҳмони бўлиб ишончли ҳисобда ғалабага эришди.

ЛА ЛИГА. 20-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – СЕВИЛЬЯ - 2:0 (0:0)

Голлар: 1:0 – 78 Каземиро, 2:0 – 90+2 Модрич.

Реал Мадрид: Куртуа, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос, Себальос (Вальверде, 88), Каземиро, Васкес (Иско, 77), Модрич, Винисиус Жуниор, Бензема.

Севилья: Вацлик, Кьер, Гомес, Эскудеро (Сальватьерра, 86), Каррису, Банега, Навас, Васкес, Сарабия, Андре Силва (Мунир, 75), Бен-Йеддер (Промес, 71).

Огоҳлантиришлар: Каррису (30), Банега (54), Каземиро (61), Себальос (65), Кьер (85).

--------------------------------------------------------------

УЭСКА – АТЛЕТИКО - 0:3 (0:1)

Голлар: 0:1 – 31 Люка Эрнандес, 0:2 – 52 Арьяс, 0:3 – 71 Коке.

Уэска: Сантамария, Инсуа, Пулидо, Мирамон, Эчейта, Феррейро, Мусто (Эррера, 70), Ривера (Авила, 53), Гомес, Эрнандес (Алекс Гальяр, 61), Гальего.

Атлетико: Облак, Хименес, Люка Эрнандес (Монтеро, 86), Арьяс, Годин, Родри Эрнандес, Парти, Лемар (Хоакин Муньос, 90), Коке (Мольехо, 72), Корреа, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Эчейта (24), Хименес (62), Корреа (64), Гальего (68).

--------------------------------------------------------------

СЕЛЬТА – ВАЛЕНСИЯ - 1:2 (1:0)

Голлар: 1:0 – 40 Араухо, 1:1 – 71 Ферран Торрес, 1:2 – 84 Родриго.

Сельта: Бланко, Мальо, Ронкалья, Араухо, Жунка, Лоботка (Бельтран, 89), Хосабед, Буфаль (Мор, 71), Браис Мендес, Систо (Юльсагер, 82), Макси Гомес.

Валенсия: Нето, Пиччини, Гарай, Габриэл, Гайя, Солер (Ферран Торрес, 61), Парехо, Коклен (Васс, 79), Черышев (Гамейро, 61), Санти Мина, Родриго.

Огоҳлантиришлар: Хосабед (11), Солер (42), Габриэл (42), Браис Мендес (58), Мальо (76), Ферран Торрес (80), Ронкалья (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz