Қайднома

Қидирув

Осиё кубоги: Эрон ишончли ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди

Осиё кубоги: Эрон ишончли ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди

  20.01.2019 23:59
  0
  438
Осиё кубоги: Эрон ишончли ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди

Осиё кубоги 1/8 финал босқичи доирасидаги бугунги ўйинлар ўз поёнига етди.

Сўнгги баҳсда Эрон терма жамоаси Уммонга қарши майдонга тушди ишончли ҳисобда ғалабага эришди. Учрашувни уммонликлар фаол тарзла бошлашди ва ҳаттоки 2-дақиқадаёқ пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди. Аммо жамоа сардори Аҳмад Муборакнинг тепган тўпини дарвозабон бартараф этди.

Кейин эса эронликлар секин-аста ўйин тизгинини қўлга олишди ва 32-дақиқада Алиризо Жаҳонбахш ҳимоячининг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди.

Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас пенальти тепиш имконияти Эрон терма жамоасида юзага келди ва нуқтага яқинлашган тажрибали Ашкан Жежага зарбани бехато бажариб якуний ҳисобни ўрнатди.

ОСИЁ КУБОГИ. 1/8 ФИНАЛ

ЭРОН – УММОН - 2:0 (2:0)

20 январь, 22:00, «Mohammed Bin Zayed Stadium»

Голлар: 1:0 – 32 Жаханбахш, 2:0 – 41, пеналти Дежага.

Эрон: Бейранванд, Пуралиганжи, Муҳаммади, Резаян, Хоссейни, Эбрахими, Дежага (Годдос, 78), Амири, Жаханбахш (Чешми, 69), Азмун (Шожаеи, 88), Тареми.

Уммон: Ал-Рушайди, Ал-Мусалами, Ал-Брайки, Ал-Мухайни, Ал-Яхьяи (Ал-Хажри, 46), Ал-Бусайди, Ал-Саади, Ал-Махайжри (Ал-Халди, 81), Ал-Мухайни, Ал-Гассани (Ал-Гассани, 88), Ал-Яхмади.

Огоҳлантиришлар: Хоссейни (2), Ал-Мусалами (59), Амири (65).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz