Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» «Камп Ноу»да «Леганес»ни таслим этди

Ла Лига: «Барселона» «Камп Ноу»да «Леганес»ни таслим этди

  21.01.2019 02:49
  0
  402
Ла Лига: «Барселона» «Камп Ноу»да «Леганес»ни таслим этди

Ла Лига 20-тури доирасидаги бугунги баҳслар ўз поёнига етди.

«Камп Ноу»да кечган «Барселона» ҳамда «Леганес» ўртасидаги учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Каталонияликлар ўйинни асосий етакчиси Лионель Мессисиз бошлашди, аммо Дембеле бугун аргентиналик юлдузнинг йўқлигини билдирмасликка чин дилдан ҳаракат қилди ва ҳисобни ҳам айнан у очди.

32-дақиқада Усмон томонидан киритилган гол биринчи бўлимда «Барса» устунлигини таъминлади. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар суст ўйин кўрсатишди ва бунинг учун жазоланишди. Аниқроғи, 57-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди.

Кейин эса захирадан Месси, Ракитич каби етакчилар майдонга тушишди ва бу якунда натижага ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

71-дақиқада Леонинг супер-зарбасидан сўнг дарвозабон мукаммал сейвни амалга оширди, аммо қайтган тўпга биринчи Суарез етиб келди ва ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди.

Сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган паллада эса Месси ўз номини таблога ёздириб, якуний ҳисобни таъминлади.

ЛА ЛИГА. 20-ТУР

БАРСЕЛОНА – ЛЕГАНЕС - 3:1 (1:0)

21 января, 00:45, «Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 32 Дембеле, 1:1 – 57 Брэйтуэйт, 2:1 – 71 Суарес, 3:1 – 90 Месси.

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Вермален, Артур (Ракитич, 64), Бускетс, Коутиньо, Аленья (Месси, 64), Дембеле (Малком, 69), Суарес.

Леганес: Куэльяр, Омеруо, Сиовас, Сильва, Тарин, Ресио, Микель Весга (Эрасо, 86), Оскар Родригес (Эль-Жар, 86), Ньом, Эн-Несири, Брэйтуэйт (Сантос, 78).

Огоҳлантиришлар: Брэйтуэйт (8), Бускетс (12), Тарин (22), Омеруо (30), Аленья (54), Серджи Роберто (60).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz