Қайднома

Қидирув

Агар сўзи ортиқчалиги ҳақида: Бугун "катта" ўйин...

Агар сўзи ортиқчалиги ҳақида: Бугун "катта" ўйин...

  21.01.2019 10:04
  0
  559
Агар сўзи ортиқчалиги ҳақида: Бугун

Саудия Арабистони биз учун қулай рақибмиди, Қатарми ёки Австралия? Масалан мен аниқ жавоб бера олмасдим. Чунки ҳар бирининг кучли, кучсиз, биз учун ўнғай ва бизга ноқулай бўлган тарафлари мавжуд. Шунинг учун Купер ҳам бу ҳақда ортиқча бош қотириб ўтирмади.
Агар Аҳмедов, Машарипов, Исмоилов ўйнаганида Япониядан очко олардик, дейиш қийин. Чунки бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Эҳтимоллик назариясидан келиб чиқиб айтдим.
Купер бу назарияни четга суриб туриб, конкретроғини танлади. Яъни, Машарипов ёки Исмоилов энг камида сариқ карточка олишса, 1/8 финалда ўйнай олишмайди. Демак, бу уларни асрашнинг биринчи йўли.
Машғулотдан кўра ўйинда жароҳат олишнинг эҳтимоли кўпроқ. Купер юқоридаги футболчиларни шундан ҳам ҳимоя қилмоқчи бўлди. У Шомуродов, Ҳамдамов ёки яна бошқа кимнидир ҳам асраши мумкин эди. Бироқ бу Японияга қарши ўйинни тўлиқ ташлаб қўйиш дегани эди. Шундан келиб чиқиб, у кимгадир дам берди, кимдандир фойдаланди. Дам берганлари аввалги икки учрашувда нисбатан кўпроқ дақиқа ҳаракат қилганди.
Бу Купер рақибни танлаб олди дегани эмас. Чунки қандай таркибни туширмасин, майдондаги футболчилар фақат ғалаба учун ўйнайди. Термада иккинчи таркиб деган тушунча нисбатан ҳомроқ, чунки термада фақат энг яхшилар ўйнайди, ўша захирадагилар ҳам саралаб олинганлардир.
Агар-агарлар билан бошни оғритмаган яхшироқ. Мақсади олий жамоа исталган рақибни енгиши керак. Япония билан ўйинга қадар Купер программа минимумни уддалаб бўлгани учун ҳам ротацияга қўл урди. Чунки энди у программа максимум ҳақида ўйлаши керак эди.
Австралия билан ўйинда йигитларга омад. Бу жамоани мағлуб эта олмаслик учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Бизда бунинг учун ҳамма нарса бор, фақат имкониятларимиздан тўғри фойдалансак бас.

Диёр ИМОМХЎЖАЕВ, https://t.me/diyorimamkhodjaev


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz