Қайднома

Қидирув

Олимпиячиларимиз Туркияда навбатдаги назорат учрашувини ўтказишади

Олимпиячиларимиз Туркияда навбатдаги назорат учрашувини ўтказишади

  21.01.2019 09:30
  0
  294

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилмоқда. Жумладан, 18 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Анталияда Озарбайжоннинг "Кешла" клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Мазкур ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Бугун Олимпия терма жамоамиз Руминиянинг "Медиаш" клубига қарши назорат ўйини ўтказади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 17:00да, Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.   Мазкур назорат ўйинлари орқали мураббийлар штаби Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боришмоқда.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz