Қайднома

Қидирув

«Зенит» собиқ футболчиси «Навбаҳор»да ва Ислом Рашидхонов ҳам...

«Зенит» собиқ футболчиси «Навбаҳор»да ва Ислом Рашидхонов ҳам...

  21.01.2019 16:49
  0
  462
«Зенит» собиқ футболчиси «Навбаҳор»да ва Ислом Рашидхонов ҳам...

Ўтган мавсумда бронза медалини қўлга киритган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда ўқув-машғулот йиғинини Қримда олиб бормоқда. Мазкур йиғин давомида жамоа мураббийлари бир қатор янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказишни режалаштиришган. Кеча жамоа расмий телеграм канали орқали “лочинлар” сафига 2 нафар эронлик ўйинчи қўшилгани ҳақида хабар берилганди. Бугун ҳам “Навбаҳор” лагерига янги легионер қўшилди. Бу россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв.

Соловьёв 1993 йилнинг 29 мартида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Динамо” (Москва), “Зенит” (Санкт-Петербург), “Амкарь” (Пермь), “Факел” (Воронеж), “Динамо” (Санкт - Петербург) ва Финляндиянинг “Лахти” (Лахти) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумни Россиянинг “Сочи” жамоаси таркибида ўтказган.

Соловьёвнинг ҳаракатлари “Навбаҳор” мураббийларига маъқул келса, у билан шартнома имзоланади.

Айтганча, бир неча йилдан буён “Насаф” жамоасида тўп тепиб келаётган наманганлик ярим ҳимоячи Ислом Рашидхоновнинг янги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказиши маълум бўлди ва ўзи ҳам бу хабарни тасдиқлади.

“Янги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказишим ҳал бўлган. Ўз шаҳрим жамоасида тўп суришдан фақат хурсандман. Яқин кунларда олимпия терма жамоамизнинг Туркиядаги йиғини якунлангач, Остон Ўрунов билан биргаликда “Навбаҳор” йиғинига бориб қўшиламиз", - дейди Ислом Рашидхонов.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz