Қайднома

Қидирув

Осиё кубоги: Австралия терма жамоамизни мағлубэтиб, кейинги босқичга йўл олди

Осиё кубоги: Австралия терма жамоамизни мағлубэтиб, кейинги босқичга йўл олди

  21.01.2019 21:33
  0
  484
Осиё кубоги: Австралия терма жамоамизни мағлубэтиб, кейинги босқичга йўл олди

Осиё кубоги 1/8 финал босқичи доирасидаги Австралия ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди.

Учрашув терма жамоамиз устунлиги остида бошланди ва вакилларимизда бир-неча голга тортадиган яхшигина вазиятлар бўлди. Умуман, биринчи бўлим Ўзбекистон терма жамоасининг устунлиги остида ўтди. Аммо гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади.

Иккинчи бўлим эса деярли тескари сценарийда давом этиб, Автралия устунлиги остида ўтди. Бироқ бу таймда ҳам гол кузатилмади.

Кейин эса табиийки, экстра бўлимларга мурожаат этилди. Бунда ҳам ҳисоб очилмагач футбол лотереяси бошланди.

Пенальтилар сериясида эса Игнатий Нестеров рақибнинг битта зарбасини қайтаришга муваффақ бўлганди. Аммо Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Матар Бикмаевнинг хатолари сабаб Австралия ғалабани илиб кетди.

ОСИЁ КУБОГИ. 1/8 ФИНАЛ

АВСТРАЛИЯ – ЎЗБЕКИСТОН – 0:0 (0:0, 0:0)

Пенальтилар серияси – 4:2

21 январь. 19:00, «Sheikh Khalifa International Stadium, Al Ain»

Австралия: Райан, Сэйнсбери, Дегенек, Бехич, Миллиган, Рогич (Луонго, 111), Грант, Икономидис (Круз, 96), Ирвайн, Мабил (Лекки, 68), Макларен (Янну, 75).

Ўзбекистон: Нестеров, Исмоилов, Тўхтахўжаев, Ҳошимов, Зотеев (Сайфиев, 105), Сидиқов (Алибоев, 73), Шукуров, Аҳмедов, Ҳамдамов (Турғунбоев, 107), Машарипов, Шомуродов (Бикмаев, 104).

Огоҳлантиришлар: Тўхтахўжаев (2), Рогич (20), Бехич (25), Ҳошимов (46), Грант (109).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz