Қайднома

Қидирув

Эктор Купер: «Осиё грандлари билан тенгма-тенг ўнай олишимизни кўрсатдик»

Эктор Купер: «Осиё грандлари билан тенгма-тенг ўнай олишимизни кўрсатдик»

  21.01.2019 23:28
  0
  560
Эктор Купер: «Осиё грандлари билан тенгма-тенг ўнай олишимизни кўрсатдик»

Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб, миллий терма жамоамиз устози Эктор Купер ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эктор Купер - Ҳозир сўз топиш қийин. Мен жамоам билан фахрланаман. Улар майдонда бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Биз яхши ўйнадик. Фақат қўшимча таймларнинг биринчисида бир оз сустлашиб қолдик.

Австралия ҳам жуда яхши ўйин намойиш қилди. Пенальтилар серияси лотореяга ўхшайди. Омад кулиб боққан жамоа ғалаба қозонади. Бу футбол. Олдинга интилишда давом этамиз.

Элдор жуда чарчаб қолганди. У кўп меҳнат қилди. Шу сабабли уни Марат Бикмаевга ўзгартиришга қарор қилдик. Терма жамоадаги барча футболчилар асосий таркибда майдонга тушишга лойиқ.

Марат Бикмаев терма жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири. Сардор Рашидовга келадиган бўлсак, у мазкур мусобақага келиш учун кўп меҳнат қилди. Осиё Кубогига олиб келинган барча футболчилар бу ерга келишга лойиқ эди.

Эндиликда кейинги муҳим мусобақаларга янада жиддий тайёргарлик кўрамиз. Олдимизда Жаҳон чемпионати саралаши кутиб турибди. Биз ҳозир оптимистик руҳдамиз.

Австралия каби Осиё грандлари билан тенгма-тенг ўнай олишимизни кўрсатдик. Энди хатоларни таҳлил қилиб, ўйинимизни янада кучайтириш учун иш олиб борамиз.

Биз кучли жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз. Афсуки, Осиё кубогида иштирокимизни якунлашга мажбур бўлдик. Бу Осиё мусобақасида кучли терма жамоаларга қарши ўйнадик. Япония, Австралия каби. Улар билан муносиб курашдик. Энди кайфиятни туширмай, олдинга интилишда давом этамиз.

Биз мусобақадаги барча ўйинларимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Камчилик ва хатоларимиз устида ишлаймиз. Осиё Кубогига қисқа муддат ичида тайёргарлик кўрдик.

Шунга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш қила олдик. Футболчилар намойиш қилган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Аммо биз ишлашда давом этамиз. Ўйинимизни янада кучайтирамиз.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz